1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

ИККИНЧИ ҲАДИС

15:22 / 28.05.2017 4136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ИККИНЧИ ҲАДИС

- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ t قَالَ: نُهِينَا أَنْ نَسْأَلَ رَسُولَ اللهِ r عَنْ شَيْءٍ فَكَانَ يُعْجِبُنَا أَنْ يَجِيءَ الرَّجُلُ الْعَاقِلُ مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ فَيَسْأَلَهُ وَنَحْنُ نَسْمَعُ فَجَاءَ رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ أَتَانَا رَسُولُكَ فَزَعَمَ لَنَا أَنَّكَ تَزْعُمُ أَنَّ اللهَ أَرْسَلَكَ قَالَ: صَدَقَ قَالَ: فَمَنْ خَلَقَ السَّمَاءَ قَالَ: اللهُ قَالَ: فَمَنْ خَلَقَ اْلأَرْضَ قَالَ: اللهُ قَالَ: فَمَنْ نَصَبَ هَذِهِ الْجِبَالَ وَجَعَلَ فِيهَا مَا جَعَلَ قَالَ: اللهُ قَالَ: فَبِالَّذِي خَلَقَ السَّمَاءَ وَخَلَقَ اْلأَرْضَ وَنَصَبَ هَذِهِ الْجِبَالَ آللهُ أَرْسَلَكَ قَالَ: نَعَمْ قَالَ: وَزَعَمَ رَسُولُكَ أَنَّ عَلَيْنَا خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي يَوْمِنَا وَلَيْلَتِنَا قَالَ: صَدَقَ قَالَ: فَبِالَّذِي أَرْسَلَكَ آللهُ أَمَرَكَ بِهَذَا قَالَ: نَعَمْ قَالَ: وَزَعَمَ رَسُولُكَ أَنَّ عَلَيْنَا زَكَاةً فِي أَمْوَالِنَا قَالَ: صَدَقَ قَالَ: فَبِالَّذِي أَرْسَلَكَ آللهُ أَمَرَكَ بِهَذَا قَالَ: نَعَمْ قَالَ: وَزَعَمَ رَسُولُكَ أَنَّ عَلَيْنَا صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ فِي سَنَتِنَا قَال:َ صَدَقَ قَالَ: فَبِالَّذِي أَرْسَلَكَ آللهُ أَمَرَكَ بِهَذَا قَالَ: نَعَمْ قَالَ: وَزَعَمَ رَسُولُكَ أَنَّ عَلَيْنَا حَجَّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً قَالَ: صَدَقَ قَالَ: ثُمَّ وَلَّى قَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ لاَ أَزِيدَنَّ عَلَيْهِنَّ وَلاَ أَنْقُصُ مِنْهُنَّ فَقَالَ النَّبِيُّ r: لَئِنْ صَدَقَ لَيَدْخُلَنَّ الْجَنَّةَ.

وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: فَقَالَ الرَّجُلُ آمَنْتُ بِمَا جِئْتَ بِهِ وَأَنَا رَسُولُ مَنْ وَرَائِي مِنْ قَوْمِي وَأَنَا ضِمَامُ بْنُ ثَعْلَبَةَ أَخُو بَنِي سَعْدِ بْنِ بَكْرٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизнинг бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб, у зотдан савол сўраётганини эшитиб туришимиз қизиқ эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва:

– Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг сени, албатта, Аллоҳ юборганини даъво қилаётганинг­ни айтмоқда, – деди.

– Тўғри айтибди, – дедилар.

– Осмонни ким яратган? – деди у.

– Аллоҳ! – дедилар.

– Ерни ким яратган? – деб сўради.

– Аллоҳ! – дедилар.

– Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди? – деди.

– Аллоҳ! – дедилар.

– Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган Зот билан қасамки, сени Аллоҳ пайғамбар қилиб юбордими?! – деб сўради.

– Ҳа! – дедилар.

– Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканини даъво қилди, – деди.

– Тўғри айтибди, – дедилар.

– Сени пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими? – дес сўради.

– Ҳа! – дедилар.

– Сенинг элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини даъво қилди, – деди.

– Тўғри айтибди, – дедилар.

– Сени пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими? – деди.

– Ҳа! – дедилар.

– Сенинг элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини даъво қилди, – деди.

– Тўғри айтибди, – дедилар.

– Сени пайғамбар қилиб юборган Зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими? – деди.

– Ҳа! – дедилар.

– Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди, – деди.

– Тўғри айтибди, – дедилар.

Сўнгра у киши:

– Сени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман, – деб қайтиб кетди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».

Яна бир ривоятда: «У киши: «Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр (қабиласи)дан Зимом ибн Саълабаман», деди», дейилган.

Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий, Имом Термизийлар ривоят қилишган. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига деди .Эй ўғлим Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши давоми...

4637 13:51 / 14.07.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3760 08:10 / 07.02.2018
. ,. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматим ичида умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Аллоҳ давоми...

1991 11:50 / 17.07.2019
. ,. . ., .63010. Абу Умома алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳақ бўла туриб жанжални тарк давоми...

5074 10:12 / 12.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021