1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш

13:35 / 29.05.2017 3974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни "Минора зинаси", деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни "Ифторлик дастурхони", деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар-хир ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.

Али Тантовий.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уч ҳолатда одамлар сен ҳақингда гапиришадиndash Сен эга бўлган нарсага етиша олмагандаndash Сендек бўла олишмаганда ndash Сен билан алоқа ўрната олишмаганда.

4354 06:00 / 29.08.2018
Қўлингни осмонга кўтариб, дуо қилсанг, билгинки, уч ҳолатдан бирида бўласан ё дуоинг ижобат бўлади, ё сендан бир ёмонлик арийди, ё сўраганинг охиратга захира бўлади Бинобарин, сўраганинг албатта берилади

3268 09:20 / 21.03.2018
Инсоннинг фазилати унинг қўлида нималар борлигида эмас, балки у нималар бера олишидадир. Масалан, Қуёшда олов бор, лекин унинг фазилати бутун коинотни нурга тўлдириб туришидадир.

4532 08:05 / 08.02.2018
Бахтли киши ҳамма нарсага эга бўлмайди. Лекин нимага эга бўлса ҳам, ўша нарса билан бахтли бўлади.

3053 09:10 / 17.05.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021