1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазоннинг ҳикмати

15:39 / 29.05.2017 4542 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 183-оят).

      Рўзадаги маънавий бойлик, Аллоҳ таолонинг Ўз ояти каримасида асос ва негизларни жамлаб: “Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”, калимаси билан якун ясашидадир.

    Тақво икки унсурдан вужудга келади. Биринчиси – ижобий унсур. Бу – Аллоҳ таоло фарз ва вожибларни қоим қилишга буюриши. Худди сўз билан амри маъруф ва наҳйи мункар қилишга буюргани каби. У шундай нарсаки, иймон билан бирга Ислом умматининг яхшиликлар манбаъидир.

   Аллоҳ таоло бу борада марҳамат қилади: “Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амру маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз” (Оли Имрон сураси, 110-оят).

    Шунингдек, Аллоҳ буюрганига амалда қоим бўлиш, худди мункар ва фаҳш ишлардан қайтарувчи намозга ўхшаб.

    Тақво унсурларидан иккинчиси – Аллоҳ таоло гапиришдан қайтарган нарсалардан тийилиш. Аллоҳ уни бажарувчини биродарининг гўштини ўлик ҳолда ейдиган кимсага ўхшатган, яъни ғийбатга ва ёлғоннинг барча турларига ўхшаш гаплардир.

Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир” (Ҳужурот сураси, 11-оят)дея буюрган.

      Шунингдек, Аллоҳ қайтарган нарсалардан амал билан қайтиш. Ўлчов ва тарозиларда фирибгарлик қилишга ўхшаш. Б уҳақда ояяти каримада Аллоҳ таоло айтади: “Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар. Ана шулар, албатта, қайта тирилишларини ўйламайдиларми? Улуғ бир кунда. У кунда одамлар оламларнинг Робби ҳузурида тик турарлар” (Мутоффифун сураси, 1–6-оятлар).

    Мана шу ёлғончилик сабабидан Аллоҳ таоло ўтган умматлардан бирини ҳалок қилган.

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади: “Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). У: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен сизларнинг яхшиликда эканликларингизни кўриб турибман. Албатта, мен сизларга қамровли кун азобидан қўрқмоқдаман. Эй қавмим, ўлчаш ва тортишни адолат ила мукаммал қилинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг наздида боқий қолувчи сиз учун яхшироқдир. Мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман”, деди” (84–86-оятлар).

    Лекин Мадян аҳли Шуъайб алайҳиссаломга ижобат қилмадилар. Масхара қилдилар. Уларда ҳеч қандай хоҳиш-истакни топмади. Натижада Аллоҳ таоло улар ҳақида таъбир қилганидек бўлди: “Амримиз келган пайтда Шуъайбга ва у билан бирга иймонга келганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса қичқириқ тутди ва диёрларида тўкилдилар. Худди у ерда яшамаганлардек. Огоҳ бўлингким, худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолди” (Ҳуд сураси, 94-95-оятлар).

     Агар рўза билан тақво амалга ошса (тасдиқланса), Аллоҳ таоло рўзадор учун суюкли қилган руҳий бойлик рўёбга чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, “Мен рўзадорман, мен рўзадорман”, десин”.

    Бу ҳадиси шариф орқали Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор нима қилиши кераклигини баён қиляптилар. Рўзаси қалқон бўлишини яъни уни асровчи: Аллоҳ буюрган нарсага эътиборсиз бўлишдан ва қайтарган нарсасини қилишдан ҳамда гапиришдан сақлайди. Рўзадорга Аллоҳ ёқтирмайдиган услубда гапириш тўғри бўлмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ёмон сўзлар айтмасин” деган гапларининг маъносидир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги жамловчи калимада нима қилиш кераклигини таъбир қилдилар: “Қўполлик қилмасин” яъни, Аллоҳ таоло ёқтирган ишнинг чегарасидан ошмасин! Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга мисол келтирдилар: “Бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, “Мен рўзадорман, мен рўзадорман”, деб айтсин.

Араб тилидан Ҳамидахон Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

6380 12:40 / 18.06.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймИймон ва солиҳ амал дунё ва охират саодатига эриштирувчи энг муҳим омил ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Наҳл, .,2211 .Эркакми, давоми...

9548 20:47 / 05.06.2017
Муборак Рамазон ойи ҳам тугамоқда. Аллоҳ таолонинг нурлари билан қамраб олинган ойлар ичида энг улуғи билан видолашамиз. Рамазонда қилган амалларимизни таҳлил давоми...

4019 16:44 / 01.07.2017
1 Рамазон ойи фарзандларимизга рўза, намоз ва Қуръон тиловати каби ибодатларни ўргатиш учун жуда қулай фурсатдир.2 Болалар билан кўпроқ муомала қилайлик, чунки давоми...

5088 17:20 / 01.06.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021