1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 15-қисм

19:13 / 01.06.2017 4034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:

"Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизни ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки, сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса ўз буюклигига лойиқ салавот айтади.

Аллоҳ таолонинг биргина салавоти, сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса қандай бўлади-а!!!

Чунки Пайғамбаримиз: "Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар.

(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти-раҳматидир.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абул Ҳасан Мадоиний айтади Баъзи илм аҳллари шундай ҳикоя қилишган Бизнинг басралик бир дўстимиз бор эди. Ўзи меҳмондўст ва гапга уста одам эди. Бизни уйига давоми...

3764 05:00 / 11.03.2017
Отаонага истиғфор айтишнинг фазилати Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, .Булар менга қаердан келди, дейди. Шунда унга .Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди,, дейилади.

4491 06:00 / 10.09.2018
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан .Бандани Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги қайси, деб сўрашди. У зот йиғлаб юбордилар, сўнг .Аллоҳ қалбингга қараганида давоми...

4236 09:05 / 02.12.2017
Фузайл ибн Иёз quotАгар тундаги намозга туришга ва кундузги рўзани тутишга қодир бўлмасанг билиб қўй Хатоларинг чулғаб олгани учун маҳрумликка юз тутмоқдасанquot, дедилар.

3581 16:17 / 23.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021