1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир

03:45 / 03.06.2017 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир», дедилар».

Шарҳ: Имом Бухорий гоҳида ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, тўғридан-тўғри Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиштириб келтирадилар. Бу «таълийқ» дейилади. Ушбу ҳадис Имом Бухорийнинг таълийқларидандир.

Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг маҳбуб дин – шариат ҳақида сўз кетмоқда. Шунингдек, диндаги энг маҳбуб хислат ҳақида сўз кетмоқда, десак ҳам бўлади. Бу нарса ҳанифлик ва осонликдир. «Ҳанифлик» деб ботилдан ҳаққа мойил бўлишга айтилади. Албатта, бу сифат Исломда мужассам бўлгандир. Шунингдек, осонлик сифати ҳам Ислом динида мавжуддир. Қадимда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган. Чунки у зот бутларга чўқинишдан кўра Аллоҳга ибодат қилишга мойил бўлганлар. Кейинчалик араблар хатна қилдириб, ҳаж ибодатини адо этган одамни «ҳаниф» деб атайдиган бўлишган.

Диннинг осон бўлиши эса унда тазйиқ ва тангликнинг йўқ бўлишидир. Албатта, бу ҳам фақат Ислом динида ўз аксини топган. Исломда ботилнинг турли кўринишларидан ҳаққа тамомила мойил бўлиш бордир. Ислом шариати энг осон шариатдир. Унда бандаларга танглик, қийинчилик йўқдир. Шариат ҳукмларининг барчаси фақат бандаларга осон ва улар учун манфаатли бўлишини кўзлабгина жорий қилинган. Шунинг учун Ислом шариати Аллоҳнинг ҳузуридаги энг маҳбуб шариатдир. Унга амал қилган одам ботилдан ҳаққа мойил бўлади. Бу шариатга амал қилган одам осон, енгил шариатга амал қилган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқсалар.Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. давоми...

11021 08:20 / 13.01.2018
Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Албатта Аллоҳ азза ва жалла бандасининг давоми...

3846 08:40 / 19.10.2017
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади Аллоҳ ва Унинг давоми...

9017 23:58 / 22.03.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот .Агар менинг давоми...

4195 09:05 / 15.04.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021