1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазон манзаралари (Учинчи бағишлов)

12:51 / 12.06.2017 3925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Моҳи Рамазон, сени бошимизга соябон деб улуғлаймиз. Чиндан ҳам сен бу дунёмиз учун ҳам, у дунёмиз учун ҳам, соябонсан. Биз мўмин-мусулмонлар ўттиз кун давомида нафақат таомдан тийиламиз. Ношаръий  ишлардан, бировга қаттиқ гапириб юборишдан, ғийбатдан, аразлашиб қолишдан тийиламиз. Ўн бир ой давомида юқтириб олган баъзи иллатларимиздан аста‑секин қутила бошлаймиз. Қутилмасак, рўзамиз очилиб кетишини биламиз. Аллоҳ таолонинг олдидаги фарзимизни бажара олмай қоламиз. Мана сенинг соябонлигинг қаерда, моҳи Рамазоним! Жисми жонимиздаги анашу иллатлар ногоҳон келган селдек, дўлдек, бўрондек, темирга тушган зангдек иймонимизни емириши, охир оқибат, Худо кўрсатмасин, рухан халок қилиши мумкин. Сен ана шу ёмғир ва дўлларга бамисоли ёмғирпўштсан, довуллар йўлига тўсиқсан. Мана, сенинг файзиёплигинг қаерда?!

Биз ўттиз кун мобайнида энг катта душманимизнинг устидан ғолиб бўлиб яшаймиз. Оҳ, у бизларни не куйларга солмайди‑я? Қаерда обрўни, иззатни, ғурурни, соғлиқни, ишқилиб, нимаики яхши нарсани бой берган бўлсак, ўша туфайли бой берган берамиз. У туғилгандан то сўнгги нафасимизгача руҳиятимизга канадек ёпишиб яшайдиган нафси амворимиздир. Мана масала қаерда? Рамазон ойида нафс деган балодан тийила оларканмиз‑у?! Ана мўъжиза‑ю мана мўъжиза.  Бир кунда саҳарлик ва ифторлик билан кифоялансак ҳам бўлар экан‑ку?! Ирода кучимиз етар экан‑ку! Иродамиз йўқ эмас, бор эди, фақат, сустлашиб, заифлашиб  қолган эди, холос. Сен уни ғафлатдан уйғотиб, чиниқтира бошладинг. Мана сенинг соябонлигинг қаерда, моҳи Рамазоним!

Саҳарлик ва ифторлик пайтлари нафсимиз ором олиб, бир зум роҳатда,  фароғатда қоламиз. Айни ўша пайтда хаёлларга толасан киши. Аллоҳ таолонинг энг севимли пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом  Рамазонда бир дона хурмо билан саҳарлик қилиб, бир дона хурмо билан ифторлик қилганлари ҳадисларда марҳамат қилинган. Бошқа егулик бўлмаган‑да.  

Биз эса... беихтиёр дастурхонга қараймиз‑у ҳайратдан шукроналар айтамиз. Дастурхонимизда нималар борлигини эмас, нималар йўқлигини қидириб, топа олмаймиз? Нафақат хонадонларимиз,  балки  ватанимизнинг ўзи улкан бир очиқ, барокатли дастурхондир. Ер юзининг учдан бир аҳолиси бундай неъматларни кўзларига суртишга зорлигини ўйласак, шукроналигимиз чандон ва чандон ортади. Шунга яраша  ибодатда бўлишни ўйлаб қоламиз. Бу шукуҳ ва шукроналикни Аллоҳ таолонинг марҳамати билан сен... ҳа, сенгина бера оласан, моҳи Рамазоним!   


Эркин Малик


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақт қийматиИшларнинг калити қўлида бўлган улуғ Зотга ҳамд бўлсинХушхабар бериб огоҳликка чақирувчи набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, уларнинг аҳли давоми...

4201 12:28 / 08.06.2017
Маълумки, Аллоҳ таоло бандаларни бу дунёда Ўзига холис ибодат қилишга буюради. Инсонларнинг зиммаларига фарз қилинган ибодат турлари эса ҳар хилдир. Мусулмонлар давоми...

9058 16:40 / 13.06.2017
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

5332 20:51 / 11.06.2017
Рамазоннинг биринчи куни Ҳазрати Иброҳимга алайҳиссалом саҳифалар туширилди милодий 624 йили 26 февралда ҳижрий 2 йил мусулмонлар илк бор рамазон рўзасини тута давоми...

4507 12:47 / 11.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021