1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Луқмон сураси 4 оят

08:16 / 16.06.2017 3695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُم بِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ 

«Луқмон» 4. Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир.

Аслида, Қуръони Карим бутун оламлар учун ҳидоят ва раҳматдир. Бу нарса бошқа оятларда таъкидланган. Аммо ушбу оятда мазкур сифатларга эга бўлган муҳсинларга унинг ҳидоят ва раҳмат эканини айтишдан мурод ана ўша кишиларгина Қуръондан тўла манфаат ола билишларини таъкидлашдир. Муҳсин киши Аллоҳга холис ният ила илтижо этиб, мақсадини ва амалини яхши қилган кишидир.

Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳсон Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғингдир», – деганлар.

Ояти каримада муҳсинларнинг намозни тўкис адо этиши, закот бериши ва охиратга аниқ ишонч ила иймон келтириши эслатилмоқда. Бу сифатлар ҳар бир инсон учун ўта лозимдир. Дарҳақиқат, ушбу сифатлар билан сифатланиб, муҳсин бўлиш даражасига етган кишиларгина Қуръони Каримдан, унинг ҳидоят ва раҳматидан тўлиқ манфаат ола биладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли китоблардан бўлган кофирлар ҳам, мушриклар ҳам сизларга Роббингиздан яхшилик нозил қилинишини истамаслар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос давоми...

5181 12:03 / 01.11.2017
Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. .Беҳуда давоми...

4175 08:10 / 04.03.2018
Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим давоми...

5456 09:00 / 06.10.2017
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

4134 09:55 / 18.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021