1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

14:22 / 20.06.2017 3929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.

2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.

3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.

4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.

5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.

6. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш.

7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.

8. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.

9. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш.

10. Ифторга машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.

11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.

12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор, деб айтилган).

13. Саҳарликда дуо ижобат пайтини зое қилиш.

14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.

15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.

16. Ҳайитга кийиниш баҳонаси билан рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.

17. Сериал ва филмлар томоша қилиш билан фазилатли кунни ўтказиб юбориш.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф ибн Закариё дейдилар.Муҳаммад ибн Юсуф ҳар доим бир новвойдан, ҳар доим ҳам бир баққолдан нарса сотиб олмасдилар, атайин бошқабошқасидан сотиб олардилар. Ва давоми...

5544 07:09 / 29.09.2021
Дунё уч кундирКеча биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайдиБугун биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайдиЭрта биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз.

4119 10:00 / 20.08.2017
Эшакка ортиқча аҳамият бериб юборсанг, у ўзини зотдор араб отиман деб ўйлаб қолади.

7396 08:40 / 29.10.2017
Рамазон тавсиялариданУшбу рамазон ибодат ва амал ойидир, уйқу ва дангасалик ойи эмас

3017 19:00 / 17.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021