1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳайит кунларида мотам қилиш

13:59 / 23.06.2017 4796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


САВОЛ:

Ассалому алайкум! Устозлар 1 ой олдин амаким вафот этдилар. Ҳозир ҳайитга озгина қолганлиги сабабли фарзандлари ҳайит қилиб худди 1-3-кунликдагидек, ҳайитда ҳам бел боғлаб туришмоқчи. Мен 3 кундан кўп мотам ҳаром ҳисобланади дедим. Катталар бу нарса урф одатга кирган дейишяпти. Умуман динимизда ҳайит қилиб туриш мумкинми? Ҳозирда кўп инсонларни обрў эътибор учун вафот этган ота ёки онасига жуда ҳам дабдаба қилиб исрофгарчиликка йўл  қўйишаётганларини кўриб ҳайрон қоламан. Шоядки сизларни менга берган жавобларингизни ўқиб инсонлар тўғри йўлга қайтсалар.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!

Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш.

Икки ийд кунлари мўмин-мусулмонларнинг энг улуғ байрамлари ҳисобланади. Диний манбаларимизда бу кунларни хурсандчилик, шодлик руҳида, байрам кайфиятида ўтказилиши кераклиги таъкидланган. Аммо ҳайит кунлари фотиҳахонлик қилиш ҳақида кўрсатмалар йўқ. Бугунги кунда бу одат мусибат аҳлларига ҳам кўплаб қийинчиликлар туғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Баъзан бу нарса азадорларнинг ярасини янгилаш, машаққатлари устига яна машаққат туғдириш бўлаётганининг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг уч учун ҳам уламоларимиз кундан кейин таъзия билдириш узоқдаги кишилар учун, бошқаларнинг мазкур муддатдан кейин таъзия билдириши мусибатни янгилаш бўлади, бу эса мусибат аҳлига оғир келади, кўзланган мақсадга зид иш бўлади, деб айтганлар.

Тўғри, мусибатга учраган айрим кўнгил яқин кишиларни ҳайит муносабати билан йўқлаш мумкин. Аммо бу ҳам аза тутиш кайфиятида қилинмайди. Эҳтимол, ана шундай кўнгиловлаш шаклида йўлга қўйилган иш кейинчалик фотиҳахонликка айланиб кетгандир. Шу боис, ҳайит кунларини азага айлантириб олиш тўғри бўлмайди.

Ушбу кўрсатмалардан ҳам маълум бўладики, мусулмонларнинг байрам нишонлаши ўзига хос тарзда бўлади. Аввало улар ушбу кунларга етказганининг шукронаси маъносида Аллоҳ таолога бандалик изҳор қилишади – жамоат бўлиб, ҳаммалари бир бўлиб намоз ўқишади, Аллоҳ таолога илтижолар қилишади, берган неъматлари учун У Зотга ҳамду шукрлар айтишади. Кейин бир-бирларини ҳайит билан қутлаб, зиёратлар қилишади. Бева-бечоралар, беморлар ҳолидан хабар олишади, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан ўзаро борди-келдилар қилишади. Ўйин-кулгиларини ҳам ахлоқ-одоб доирасида, Аллоҳ таолога осий бўлмаган ҳолда олиб боришади. Ана шундоқ қилиб, ҳайит кунларини фақат яхшилик билан, эзгу амаллар билан ўтказишади. Шунинг учун, уларнинг байрамларида турли тартибсизликлар, ҳар хил нохушликлар юз бермайди, балки ҳолатлари янада гўзаллашади. Зотан, мўмин банданинг ҳайити – Аллоҳга боғлиқлиги гўзал бўлган кунидир.

Динимизда ҳайит кунларини нишонлашга доир керакли таълимотлар батафсил баён қилинган. Биз уларнинг асосийлари билан бир қатор танишиб чиққан ҳам бўлдик. Мўмин-мусулмонлар ушбу кўрсатмаларга риоя қилишлари лозим. Уларнинг ҳайит кунларини қаршилашда бошқа халқларнинг байрам нишонлашдаги урф-одатларига тақлид қилишга ҳожатлари йўқ, бундай қилишлари дуруст ҳам эмас. Акс ҳолда, ахлоқ-одобга, шариат кўрсатмаларига, Ислом ақидаларига зид бўлган ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Ийд кунлари Аллоҳ таоло улуғ қилган кунлардир, Исломнинг нишоналари, шиорларидандир. Бинобарин, уларни нишонлашда мана шу руҳ доимо балқиб туриши лозим.

Рамазон ҳайити байрамини мазкур одобларга риоя қилган ҳолда ўтказсак, ушбу улуғ кунни муносиб нишонлаган бўламиз, кўплаб яхшиликларга, ажру савобларга эга бўламиз, халқимиз орасида эзгулик, меҳр-оқибат бардавом бўлишига ҳисса қўшган бўламиз, энг муҳими, ушбу кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимизнинг розилигига  мушарраф бўламиз. Сиз билан биз мусулмонларнинг бахтимиз шундаки, ушбу икки ҳайит кунларини байрам қилиб нишонлаш билан Аллоҳ таолога итоат қилган бўламиз, У Зотга ибодат қилган бўламиз, дунё-ю охират яхшилигига мушарраф  бўламиз. Мана шу ҳақиқатни  унутмаслигимиз лозим.

Ҳаммаларингизга кириб келаётган Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда ҳар куни эшигимизни тақиллатиб, 4 мучаси соғ бўлган инсонлар, тоғни уриб талқон қила оладиган эркаклар садақа сўраб келишади. Уларга садақа бериш давоми...

3469 15:45 / 26.04.2016
САВОЛ Кўпчилик тезтез бизда рус тилидан олинган ва .закалат, деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида закалат Исломда бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

4856 20:09 / 27.04.2016
.Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

10636 18:56 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Бир инсон жинлар орқали инсонларни даволаркан. Анча одам шифо топаяпти докторлар даволомаяпкан касалликларни хам даволаяпканакан. Шундай жойга давоми...

3342 10:18 / 28.02.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021