Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».
Энг ёмон ақл умматга раҳмат қилиб берилган ихтилофни хилофга низога айлантириб юборганидир.
3121 06:00 / 31.08.2018
Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла
6169 23:26 / 15.05.2017
Мақсадсиз инсон рулсиз кемага ўхшайди. Иккови ҳам охири бориб харсанг тошга урилади.
3532 06:05 / 02.10.2018
Овозлар баландлашса, шовқинсуронга айланиб кетади. Лекин Қуръон тиловат қилувчиларнинг овози қанча баландлашса ҳам, фақат хушуъни ndash Аллоҳдан қўрқишни зиёда қилади. Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин
3767 06:00 / 21.08.2018