1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар...

16:00 / 25.07.2017 4181 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар», дедилар».

Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми, десак хато қилмаган бўламиз. 

Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Бироқ ушбу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг бошқача усуллари зикр қилинмоқда: 

1. «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар».

Бу иш ҳам бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эгадир. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтирган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб, уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан ҳеч ким саломлашмади ҳам, саломига алик олмади ҳам. Бу жуда таъсирли чора.

2. «Уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар». 

Бу чора ҳам ўта қаттиқ чора. Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги бошқа одамлар билан алоқада бўлишга, муомала қилишга муҳтож. Эътиқоди туфайли мусулмонларнинг нафратига учраган кимса танбеҳ олади, ўзини ўнглаб олишга имкон топади. Энг муҳими, унинг ҳолини кўриб, баъзи бир унга ўхшамоқчи бўлганлар ўзини тияди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқни яратганда бир китобни битди. У китоб Ўз ҳузурида, яъни давоми...

3714 09:05 / 25.05.2018
Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, .Сизлар кечқурунлари ва кечалари юриб бориб, давоми...

2579 11:42 / 23.10.2024
. ,. .6332. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2291 10:16 / 15.12.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши бир хотинни ўпиб олди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб хабар берди. Сўнгра давоми...

3589 09:05 / 09.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021