1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш...

17:24 / 30.07.2017 4069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш қадар аҳлидадир», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қадарга ишонмаслик нақадар оғир жиноят эканини баён қилмоқдалар. Ислом умматида ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учрашга лойиқ тоифа–Қадария тоифаси эканини эълон қилмоқдалар. Бу гап жуда қаттиқ гап. Чунки турли умматлар ичида турли гуноҳ қилганлар ушбу азобларнинг биттасигагина учраганлар.

Мисол учун, Қорун ва унинг аҳлини ер ютганлиги, яҳудийларнинг чўчқа ва маймунга айланиш азобига дучор бўлганлари ҳаммага маълум. Каъбатуллоҳни бузиш ниятида келган Абраҳа ва унинг аскарларининг осмондан бўлган тошбўронга йўлиққанлари ҳам маълум ва машҳур.

Қадар аҳлига эса ушбу уч азобнинг таҳдиди бирданига бўлмоқда. Шунинг ўзиданоқ бу масала нақадар хавфли эканини билсак бўлади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . 7. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен учун илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан давоми...

2436 09:59 / 05.03.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб .Мени бир амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирайин,, давоми...

8788 09:38 / 06.03.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. Ҳатто .Роббингни давоми...

4902 01:51 / 08.05.2017
. ,. .25. Ибн Аббос розияллоҳу анҳуshyмодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни ndash Робб, Исломни ndash дин, Муҳаммадни ndash Расул, деб давоми...

2353 07:11 / 15.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021