1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй болам!

10:10 / 27.08.2017 4036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй болам, агар эртаю-кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар.

Сўнгра яна: 

«Эй болам, шу менинг Суннатимдир. Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.

Маълумки, ҳазрати Анаснинг оналари у кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ёшлигиданоқ хизматга берганлар. У киши ўн йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлганлар. Шунинг учун ҳам кўпгина ҳадисларда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Анас розияллоҳу анҳуга «Эй Ғулом!», «Эй бола!», «Эй болам!» деб мурожаат қилганларини учратамиз. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:

«Эй болам!» деб мурожаат қилмоқдалар ва:

«Агар эртаю кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар».

«Ғиллу ғаш» бировнинг жони, моли ва обрўсига астойдил футур етишини тилаш ва унга берилган неъматнинг завол бўлишини қалбдан хоҳлашдир.

Демак, ҳар бир мусулмон бировга нисбатан ёмонликни соғинмаслиги лозим. Ҳеч кимга нисбатан қалбида ғиллу ғаш сақламаслиги керак. Иншааллоҳ, бу ҳақда тегишли бобларда кераклича сўз юритилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз насиҳатлари давомида:

«Эй болам, шу менинг Суннатимдир», дедилар.

Яъни, қалбда бировга нисбатан ғиллу ғаш бўлмаслиги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларидир. 

«Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади». 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатларини тирилтириш амали тўхтаб қолган Суннатга қайта амал қилишни бошлаш билан бўлади. Демак, Суннатга амал қилиш, амалдан қолган Суннатни қайта тирилтириш у зот алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг аломатидир.

«Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилиш, бу Суннатни маҳкам ушлаш инсонни ана шундай олий мақомга эриштиради.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ўзининг кичик ёшдаги ходимига, шогирдига «Эй болам» деб мурожаат қилиш жоизлиги.

2. Иложи борича бировга нисбатан қалбда ғиллу ғаш сақламаслик лозимлиги.

3. Қалбда бировга нисбатан ғиллу ғаш сақламаслик Набий алайҳиссаломнинг Суннатларидир.

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини тирилтириш у зотга бўлган муҳаббатдир.

5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини тирилтирган ва у зотга муҳаббат қилган одам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатда бўлади.

Мазкур ҳадисга амал қилишга қанчалик муҳтожлигимизни гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.

Ушбу бобни ўрганиш давомида Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш фарзу вожиб эканини, бу масала бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканини англадик. Лекин Китоб ва Суннатни маҳкам ушлаш осон бўлмайди. Мусулмон олами Китоб ва Суннатдан минг йилдан ортиқроқ даврда аста-секин узоқлашди. Энди уларга қайтиш ҳам тезлик билан амалга ошиши қийин. Фақат Китоб ва Суннатга тўлиқ амал қилиш билангина муваффақиятга эришиш, бахт-саодатга мушарраф бўлиш мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6021. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло менга тавозуъли бўлинглар, деб давоми...

2764 11:40 / 14.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Пайғамбарлардан бирлари уларга Аллоҳнинг саловот ва саломи бўлсин давоми...

3895 09:05 / 19.12.2017
1 . ,. .21. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир,, давоми...

2108 10:47 / 09.04.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намозда турганларидан оёқлари шишиб кетарди. .Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳ сизни давоми...

3705 21:13 / 29.01.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021