1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

У зотнинг амаллари доимий эди

09:05 / 02.09.2017 4184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оишадан: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими?» деб сўралди. 

«Йўқ! У зотнинг амаллари доимий эди. Сизлардан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди», дедилар». 

Учовлари ривоят қилганлар. 

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Оиша онамиздан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳақидаги баён келмоқда.

Саҳобаи киромлар доимий равишда Оиша онамиздан турли нарсаларни сўраб туришар эди. У киши жуда кўп нарсаларни билар эдилар. Пайғамбаримиз билан доимо бирга бўлиш, етук ақл соҳибаси бўлиш Оиша онамизга кўп нарсаларни билиб олиш имконини берган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам кўп нарсаларда, катта саҳобалар еча олмай қолган масалаларда ҳам Оиша онамизга мурожаат қилинар эди. Ана шундай пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳақида ҳам сўрар эдилар. Шундай саволларнинг бирида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими?» деб сўралди.

Яъни, маълум бир куни, маълум бир ибодатни хос қилиб қўйишни одат қилган эдиларми, деб сўралди. Оиша онамиз:

«Йўқ», деб жавоб бердилар.

Демак, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай одатлари бўлмаган. Унда қандай бўлган? Бу саволга жавоб Оиша онамизнинг жавоблари давомида келади:

«У зотнинг амаллари доимий эди».

Яъни, бир кун амал қилиб, бошқа куни ташлаб қўймас эдилар. Оз бўлса ҳам, бардавом амал қилар эдилар.

«Сизлардан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди», дедилар.

Яъни, қайси бирингиз ана шундай доимий равишда амал қила олар эдингиз.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Олима аёллардан илм сўраш мумкинлиги.

2. Оиша онамизнинг фазллари.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларни хос қилиб, бирор нафл ибодат учун ажратмаганликлари.

4. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишни қилсалар, доимий равишда қилганликлари.

5. Бошқа кишилар ҳар қанча уринсалар ҳам, у зотнинг даражасига ета олмаслиги.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини давоми...

8284 09:30 / 05.04.2018
. , . ,. .6087. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар давоми...

2768 09:31 / 20.11.2018
Миқдод ибн Маъди Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор киши қўл меҳнати орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди. давоми...

2954 06:00 / 26.09.2018
. ,. .6332. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2291 10:16 / 15.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021