1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Касб масаласи

15:40 / 13.09.2017 5486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кишилар орасида «Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг қадарини белгилаб қўйган бўлса, касбнинг нима кераги бор?» дейдиганлар ҳам бор.

Яна «Аллоҳ таолога таваккул қиладиган бўлсак, ҳеч нарса қилмай ётаверсак ҳам бўлар экан-да», дейдиганлар ҳам йўқ эмас.

Баъзи мутасаввифлар: «Таваккул ҳамма нарсани сабабини ахтармасдан, Аллоҳ таолога ишониб топширишдир. Ким бир ишнинг тадбирини қилмоқчи бўлса, маълум бир натижага эришиш учун ўзича чора-восита изласа, Аллоҳ таолога ишонмаган ва суянмаган бўлади. Бу эса иймонга зиддир», дейдилар. Бунга ўхшаш гапларни хоҳлаганча келтириш мумкин. Афсус ва надомат билан айтамизки, бошқа исломий ақийдаларни англашда тойилиш бўлгани каби, ушбу масалада ҳам тойилиш бор.

Келинг, бу масалани жиддийроқ ўрганиб чиқайлик.

Уламоларимиз касбни таърифлаб: «Касб мақсадни ҳосил қилиш учун саъй – кўшиш қилиш ва сабаб бўладиган нарсаларни ишга солишдир, дейдилар.

Шунингдек, улар таваккулнинг таърифида: «Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишда қалбнинг Аллоҳ таолога сидқидилдан эътимод қилишидир», дейдилар.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига кўра, таваккул қалбга, касб эса аъзоларга боғлиқ ишдир. Асбобларни ишга солмагунча, таваккул ҳосил бўлмайди.

Тасаввуф имомларидан бири Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ таваккул ва касб ҳақида қуйидаги ажойиб фикрларни айтган: «Ким ҳаракатга, яъни саъй ва касбга тил теккизса, батаҳқиқ, суннатга тил теккизган бўлади. Ким таваккулга тил теккизса, батаҳқиқ, иймонга тил теккизган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб у зотнинг суннатларидир. Ким у зотнинг ҳолларига амал қилса, зинҳор суннатларини тарк қилмасин».

Бу ҳақиқат Қуръони Карим оятларидан ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан олингандир.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккул қилайми ёки қўйвориб таваккул қилайми?» деди. Шунда у зот:

«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккул қил», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бир киши ўз уловини минган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди-да, у зотга қараб мурожаат қилди:

«Эй Аллоҳнинг расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккул қилайми ёки қўйвориб таваккул қилайми?» 

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккул қил», дедилар».

Бу ҳадиси шарифдан таваккул қилиш билан бирга сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади, чунки таваккул қалб иши бўлиб, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амалдир. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.

Муовия ибн Қурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар ибн Хаттоб аҳли Ямандан бир гуруҳ одамларга йўлиқиб қолиб:

«Сизлар кимсизлар?» деб сўради.

«Таваккул қилувчилармиз», дейишди.

«Йўқ! Сизлар текинхўрларсиз. Таваккул қилувчи олдин донни ерга сепиб қўйиб, кейин Аллоҳга таваккул қилади», деди».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.Бандага давоми...

5600 15:11 / 22.10.2017
ndash Иффатли мўминларни зинода айблаш.Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади.Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга бўҳтон тоши отганлар бу дунёю охиратда давоми...

4468 20:47 / 18.02.2018
Нурлар қалблар ва сирларнинг уловларидир.ndash Нурлар воридлар орқали Аллоҳ таоло қалбга солган ёруғликлардир. Нурни шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳи давоми...

4329 16:06 / 11.03.2018
Охирги марта Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яқинлигини қачон ҳис қилганингизни эслай оласизми Аксарият одамлар Аллоҳ номи зикр қилинганда, ўз қобиғига ўралиб давоми...

5897 15:55 / 05.03.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021