1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дангасаликка қарши ўргатган дуолари

19:54 / 27.09.2017 13391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дангасалик – бу муваффақиятсизликнинг боши. Айнан шунинг учун Ислом дангасаликдан огоҳ қилади. Аввалги пайғамбарлар ҳам худди шу тарзда инсонларни дангасалик ва бекорчилик келтирадиган зиён-зарарлардан огоҳлантиришган. Муваффақиятнинг боши ва асосий шарти бўлган меҳнатсеварлик мўмин бандани бошқалардан ажратиб турувчи сифат бўлиб, у дангасаликнинг аксидир. Айнан шу сабабли барча пайғамбарлар астойдил ҳаракат билан меҳнат қилишга даъват этганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

 (маъноси): «Ё Аллоҳ, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ният, шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси давоми...

3058 10:24 / 25.09.2024
Одатда бировга зарари тегмайдиган одамларга нисбатан .Чумолига ҳам озор бермайди, иборасини қўллаймиз. Нима учун шундай Бир ўйлаб кўрганмизми Бошқа митти давоми...

10075 11:00 / 10.11.2020
.Ичкарига беркитилган сирлар ташқарида кўриниш ила ошкор бўладир,. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ Қалбга беркитилган сирлар ташқи аъзолардаги давоми...

2613 15:09 / 14.02.2025
Аввал бошда тарихий ҳодисалар ёд олиниб, оғзаки айтиб юриларди. Кейинчалик астасекин уларни ёзишга ўтилди. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак давоми...

1128 13:56 / 28.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021