1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш учун нима қилиш керак?

17:08 / 01.10.2017 6081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога муҳаббат банданинг энг олижаноб хислатларидан биридир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ибодатлар эса руҳни озиқлантиради ва қалбни кучайтиради. Аллоҳ таолога муҳаббат қилмоқчи бўлган бандадан Унинг барча ҳукмларига риоя этиш, барча қайтарган ишларидан тийилиш, фарз ва нафл ибодатларини бажариш орқали Унга яқинлашиш, Ер ва Осмоннинг яратилиши ҳақида фикр юритиш ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига эргашиш талаб қилинади. Аллоҳ таоло ўзининг Муқаддас Каломида шундай деган:

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, меҳрибондир” (Оли Имрон, 31).

Ушбу оятда айтилишича, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қозониш учун энг самарали восита – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига эргашиш экан. Битта мақоланинг ўзида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига эргашишни англатувчи барча ҳаракатларни санаб ўтиш ва Аллоҳ  таолонинг муҳаббатини қозонишга ёрдам бериш имконсиздир.

Аллоҳнинг бандасига муҳаббати даражаси банда Унинг Расули суннатларига қанчалик эргашиши билан белгиланади. Яъни, Аллоҳнинг ҳабибига эргашган ҳолда бажараётган ҳар бир ибодатимиз – у намоз, рўза, закот, ҳаж, ота-онага итоат қилиш, қариндошлар ва муҳтожларга силаи раҳм – буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш учун воситадир. Худди шу тарзда барча ҳаром қилинган нарсалар – зино, ёлғон, ҳамр истеъмол қилиш, ота-онага оқ бўлиш, ғийбат, ўғрилик, порахўрлик ва ҳоказолардан ўзини олиб қочиш ҳам Ўзининг розилигини келтириб чиқарувчи Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш воситасидир.

Банда ўз Парвардигорининг муҳаббатига сазавор бўлганида, Аллоҳ унинг ибодат ва солиҳ амалларини бажаришини, Аллоҳни тез-тез зикр қилиб туриш, гуноҳларни содир этиш ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишни осон қилиб қўяди. Шунингдек, Аллоҳ бандасини суйишининг яна бир аломати – уни ҳусни хулқ, олижаноблик хислатлари ва яқинларининг муҳаббати билан тақдирлаб қўйганидадир.

Усома ибн Шарик розиаллоҳу анҳудан ривоя қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай деган эканлар:

“Аллоҳнинг ҳузуридаги Аллоҳнинг энг суюкли бандалари хулқи энг яхшиларидир” (Табароний, “Мужамул-кабир”, 471).

Бироқ Аллоҳнинг бандасига бўлган муҳаббатининг энг катта аломати барча ишларда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига эргашишдир. Агар биз Аллоҳ бизни қанчалик севишини билишни истасак, ўз қалбимизга назар ташлашимиз ва Уни қанчалик севишимиз, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига қанчалик эргашаётганимизни баҳолашимиз лозим бўлади.

Биз Аллоҳни қанчалик севсак, унинг бизга муҳаббати ҳам шунчалик бўлади. Шундай қилиб, энг аввало, биз Аллоҳ таолога иймон келтиришимиз, ибодатлар воситасида иймонимизни мустаҳкамлашимиз, бутун қалбимиз ила уни севишимиз, бизга етказган барча неъматлари учун шукр қилишимиз, ҳоли-ҳаётимизни ушбу шукроналикни изҳор этиш билан яшаб ўтишимиз ва албатта, барча амалларимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатларига эргашишимиз лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, У Зот сенга воридни у ила Ўзига етишишинг учунгина етказди.ndash Ворид ndash қалбга етган илоҳий туртки бўлиб, у қалбни одатдаги ҳолидан қўзғатади ва роббоний давоми...

5739 17:55 / 25.02.2018
Нурнинг иши кашф қилишдир. Басийратнинг иши ҳукм қилишдир. Қалбнинг иши олға юриш ёки ортга чекинишдир.ndash Нур ndash инсоннинг миясига урадиган, Аллоҳ таоло давоми...

5044 17:48 / 29.07.2017
Агар яқийн нури сенга порласа, албатта, охиратни унга кўчиб ўтганингдан кўра ўзингга яқинроқ кўрасан. Шунингдек, албатта, дунёнинг гўзалликлари унинг устидаги давоми...

4512 20:31 / 18.03.2018
Инсон фарзанди ўз нафси ва шайтон билан бўладиган жангда мағлуб бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли бирор гуноҳ қилиб қўйса, яъни нафсининг ва шайтоннинг давоми...

4364 12:31 / 12.06.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021