1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизлардан олдинги кишилардан уч нафари йўлга тушди...

08:40 / 13.10.2017 3772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги сўзларни эшитдим:

“Сизлардан олдинги кишилардан уч нафари йўлга тушди. Тунаш учун бошпана излаб бир ғорга киришди. Шу пайт тоғдан бир харсанг тушиб, ғорни тўсиб қўйди. Улар: «Солиҳ амалларингиз ила Аллоҳга дуо қилишингизгина сизларни ушбу харсангдан қутқара олади», дейишди. Шунда улардан бир киши: «Аллоҳим! Менинг ёши улуғ, кекса ота-онам бор эди. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ҳам, қул-чўриларимга ҳам ичирмас эдим. Бир куни ўтин излаб узоқроққа кетиб қолган эдим, қайтиб келгунимча (ота-онам) ухлаб қолишибди. Кейин уларга кечки сутларини соғиб келдим, лекин икковлари ҳам ухлаб қолишган экан. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ёки қул-чўриларимга ичиргим келмади ва уйғотишни кариҳ кўрдим. Икки қўлимда қадаҳ тутганча уларнинг уйғонишларини кутдим. Ниҳоят, тонг ёришди. Уйғонишгач, кечки сутларини ичишди. Болалар (очликдан) оёғимга остида бақиришарди. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, мана бу харсанг сабабли бошимизга тушиб турган ҳолатни биздан кўтаргин!» деди. Шунда (харсанг) бир оз очилди. Лекин улар чиқа олмасдилар.

Иккинчиси: “Аллоҳим, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: “Киши аёлни яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим”, дейилади.) Мен уни(нг нафсимни қондиришини) истадим, у эса мендан ўзини олиб қочди. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида қийинчилик сабабидан унинг ўзи ҳузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш (яъни, хоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма динор бердим. У шундай қилди. Ниҳоят, уни тўла қўлга олганимда: (Бошқа бир ривоятда: “Икки оёғи орасига ўтирганимда), у менга “Аллоҳдан қўрқ. «Муҳрни ноҳақ очма», деган эди, мен ундан юз ўгирдим. Ваҳоланки, у менинг учун энг севикли инсон эди. Унга берган тилламни ҳам қолдирдим. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди, бироқ улар ундан (ғордан) чиқа олмасдилар.

Учинчиси: «Аллоҳим! Мен бир неча мардикор ёллаган эдим. Уларга ҳақларини бердим. Фақат бир киши ўзиникини ташлаб, кетиб қолди. Мен унинг иш ҳақини сармоя қилган эдим, ундан мол-бойлик кўпайди. Маълум вақтдан кейин келиб: «Эй Аллоҳнинг бандаси, менга ҳаққимни тўла», деди. Мен унга: «Сен кўриб турган туя, сигир, қўй ва қулларнинг ҳаммаси сенинг ҳаққингдандир», дедим. У: «Эй Аллоҳнинг бандаси, мени масхара қилма!» деди. «Мен сени масхара қилаётганим йўқ», дедим. Шунда у уларнинг барчасини олиб, ҳайдаб кетди, ҳеч нарса қолдирмади. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди ва улар чиқиб кетишди».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини давоми...

2107 08:33 / 13.09.2019
Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин, яъни давоми...

8164 09:50 / 15.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам«Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. давоми...

3744 21:00 / 06.12.2017
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

3355 15:05 / 30.11.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021