1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 104-оят

09:05 / 30.10.2017 5732 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! «Роъина», – деманглар, «унзурнаа», – денглар ва қулоқ солинглар. Ва кофирларга эса аламли азоб бўлур. Бақара 104. 

Ўтган оятларда мўмин-мусулмонларга кўпгина дарслар берилди. Бану Исроил билан бўлган муносабатлар айтиб ўтилди. Бу оятда эса биринчи бор мўмин-мусулмонларга:

«Эй иймон келтирганлар», – дея хитоб қилиняпти. Айни чоғда, яҳудийларнинг мусулмонларга, Исломга қарши олиб борадиган ҳийла-найрангларини, кирдикорларини фош қилишда давом этилмоқда.

«Роъина», – деманглар, «унзурнаа», – денглар ва қулоқ солинглар».

Ушбу ояти кариманинг маъносини тўлиқ ва аниқ тушуниш учун у келгунча бўлиб ўтган ҳодисаларни ҳамда қўштирноқ ичидаги у икки сўзнинг маъноларини яхшилаб ўрганиб чиқиш керак.

Имом Абу Баракот Насафий ривоят қиладиларки, саҳобаи киромлар ўрганишлари лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга «роъина», яъни «Кузатиб туринг, тушуниб, ўзлаштириб олайлик», – дейишар экан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳам фойдаланишибди.

Улар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўзларининг иброний тилларида худди «роъинаа» каби талаффуз этиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни айтадиган бўлишибди. Сиртдан худди саҳобаи киромларга ўхшаб, «Кузатиб туринг, қараб туринг», деган бўлишади-ю, аслида ниятлари у кишини сўкиш, масхара қилиш бўлади. Шунда Аллоҳ таоло мусулмонларга «роъина» сўзини шу маънодаги «унзурна» деган лафз билан алмаштиришни буюрди. Яъни «Бизни риоя қилиб туринг» ўрнига «Бизга назар солинг» деган иборани ишлатишга амр қилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ давоми...

8229 19:18 / 17.06.2017
5. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.Ҳидоятга ndash тўғри йўлга бошлаш луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишни англатади. Уламолар наздида ҳидоятга ndash тўғри давоми...

4459 02:56 / 22.03.2017
Агар тўхтасалар, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара 192. Агар улар мусулмонларга қарши уруш ва фитна қилишдан тўхтасалар, куфрда бўлишдан давоми...

3652 10:10 / 30.01.2018
Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг. Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳга давоми...

5226 08:10 / 10.02.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021