1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сарҳад билмас кутубхона

11:34 / 03.11.2017 12854 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда ягона «Ҳилол» виртуал кутубхонасининг қамрови янада  кенгаймоқда

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ташаббуси билан яратилган «Ҳилол» виртуал кутубхонаси эндиликда мамлакатимизнинг исталган нуқтасида ўрнатилиши мумкин. Кутубхонага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг электрон форматга ўтказилган барча китоблари жойлаштирилади. Ҳозирги кунда кутубхона фонди муаллифнинг 114 та китобидан иборат бўлиб, келгусида уларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб, таркиби янгиланиб боради. Дастлаб Тошкент шаҳридаги дўконларимизда иш бошлаган бу кутубхона энди вилоятлардаги барча филиалларимизда ҳамда жомеъ масжидларда ишга туширилиши мумкин.

 Виртуал кутубхонадан фойдаланиш жуда осон:

Кутубхона ишлаб турган ҳудудга ташриф буюринг

телефон, планшет ёки ноутбукингизни «Kutubxona» WiFi тўлқинига уланг.

www.kitoblardunyosi.uz интернет манзилини ёзсангиз, кутубхонанинг бош саҳифаси ўзи очилади.

Излаган китобингизни дўконлардан топа олмадингизми, тўппа-тўғри виртуал кутубхонага марҳамат қилинг – у ердаги китоблар ҳеч қачон тугаб қолмайди.

Виртуал кутубхонанинг яна бир афзаллиги шуки, янги китоблар ҳали чоп этилмай туриб, уларнинг электрон нусхаси китоб жавонимиздан ўрин олади. Мана, яқинда чоп қилинадиган янги китоб – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби ҳам виртуал кутубхонамиздан ўрин олган.

«Ҳилол-нашр» нашриёти ушбу қулай, инновацион лойиҳани китобсевар халқимизга туҳфа қилар экан, виртуал кутубхонани барча турдаги таълим муассасалари, масжид-мадрасалар ҳамда исталган жамоат жойларига ўрнатиб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Аллоҳ таоло ушбу кутубхонани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан садақаи жория сифатида ҳусни қабул айлаб, қиёматга қадар ажру савобларидан баҳраманд қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, давоми...

2969 15:53 / 18.01.2023
Унда .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг имомноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳар куни оқшом хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг маъно ва давоми...

2192 12:35 / 29.04.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

5532 19:10 / 24.12.2018
.Daily Mail, газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий давоми...

2626 19:00 / 12.11.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021