1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Америка Олий Суди Муҳаммад алайҳиссаломни «Буюк қонуншунос» сифатида қадрлайди

16:49 / 18.11.2017 6522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1935 йилда АҚШ Олий Суди Ислом динининг Пайғамбари – Муҳаммад (алайҳиссалом)ни Мусо, Сулаймон (алайҳиссалом)лар ва Конфутсий қатори адолат ва ҳуқуқшуносликнинг яққол намунаси деб эътироф этди. У зот Олий Суд биносининг пештоқига инсониятнинг буюк қонунчилари билан бир қаторда тасвирландилар. АҚШ Олий Суди сайтида қуйидаги сўзлар ёзилган: «Муҳаммад (571–632) Ислом Пайғамбари». У зот қўлларида Қуръон билан тасвирланганлар. Қуръон – Ислом ҳуқуқининг асосий манбаси ҳисобланади. Муҳаммад (алайҳиссалом) таълимотлари Қуръон тамойилларини тушунтиради ва амалга оширади. Пастроқдаги тасвир ҳайкалтарош Адолф Вейнманнинг уриниши бўлиб, Муҳаммад (алайҳиссалом)га ҳеч қандай ўхшашлиги йўқ. Зеро Муҳаммад (алайҳиссалом) на ҳайкал, на сурат тарзида қабул қилинмайди, чунки бу Исломда тақиқланган! Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг номлари пештоққа битилган вақтда Франклин Д. Рузвелт президент, Чарлз Эванс эса суд раиси эди. Қай тарзда суднинг бундай қарорга келгани номаълум. Ҳеч ким у пайтда Муҳаммад (алайҳиссалом)ни дунёнинг энг буюк қонуншуносларидан бири сифатида АҚШ Олий Суди пештоқига муҳрланишини ўйламаган. Ваҳоланки, Америка жамиятида ўша пайтда ҳозирдагидек хилма хиллик бўлмаган.

Америка Олий Суди Муҳаммад (алайҳиссалом)ни тинчлик ва адолат йўлидаги ҳаракатларини қадрлайди. У зот бу мақсадга уммат билан ҳамжиҳатликда умрлари мобайнида эришдилар. У зот урушларга қарши бўлиб, доимо қарши тараф билан тинчлик сулҳини тузишга ҳаракат қилганлар. Ҳаттоки, сулҳ ўзларининг, умматларининг манфаатларига зид бўлса ҳам. Муҳаммад (алайҳиссалом) Мадинада биринчи масжидга уруш ва қон тўкишларсиз асос солдилар. Алоҳида таъкидлаш лозимки, 63 йиллик умрларидан шаҳар тинчлиги учун бўлган ҳарбий ҳаракатларга кетган вақт ҳаммаси бўлиб 6 кунни ҳам ташкил этмайди!

У зот ҳаётлари мобайнида тинчлик йўлида инсонларнинг, айниқса, ночор ва мазлумларнинг ҳуқуқини ва эркинлигини таъминлаш учун курашдилар. Муҳаммад (алайҳиссалом) инсоният учун фақат ягона Аллоҳга ибодат этишни таълим бердилар. Мусулмонларга ҳамма Расул ва Набийларга ҳамда илоҳий китобларга иймон келтиришни ўргатдилар.

Маккадан Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг Мадинадаги яҳудий ва бутпарастлар билан музокаралар олиб бориб сулҳ туздилар. Мусулмонлар ушбу битимларни дунёдаги сақланиб қолган биринчи конституция деб ҳисоблашади. Конституция дин эркинлигини, бошқарув эркинлигини, автономия ҳуқуқини кафолатлайди. Ушбу Конституция Мадинани биргаликда ҳимоя қилишга чақирди ҳамда яҳудийлар, бутпарастлар ва мусулмонлар сулҳ бўйича бир миллат ёки «бир уммат» эканлиги айтилди. 

Муҳаммад (алайҳиссалом) Мадинада ов қилиш ва дарахтларни кесишни тақиқладилар. Уруш олиб боришга кескин тақиқлар қўйдилар ва ҳатто ҳарбийлар томонидан ўлдирилган ит учун эгасига товон пули жорий этдилар.

Қуръон ва Муҳаммад (алайҳиссалом) суннатлари Ислом шариатининг 2 та асосий манбасидир. Ундаги баъзи кўрсатмалар қуйидагилардан иборат: шахсий гигиена, кундалик ҳаётдаги ҳайвонотдан тортиб ўсимликкача турли жисмларни сақлаш ва ҳимоя этиш, ибодатнинг ташқи ва маънавий томони; рўза ва закот; чиройли хулқ ва савобли ишлар; ота-оналар, болалар, турмуш ўртоқ ва қўшнилар ҳаққи. Ўзаро муносабатлар: инсоний муносабатларни мустаҳкамлаш учун кўрсатмалар ва муносабатларга путур етишининг олдини олиш, барча ишларда ўзаро маслаҳатларни қўллаб-қувватлаш, мутаассиблик, ирқчиликнинг тақиқланиши, бошқаларга нисбатан раҳмдил ва меҳмондўст бўлиш. Молиявий бошқарувда: эҳсонларни қувватлаш, мискинлар ҳуқуқини, ишчиларни ҳурматлаш, зулмни тарк этиш, барча табақалар орасида пул муомаласи бўлишини таъминлаш; кундалик ҳаётга оид шахсий қоидалар ва қонунлар, мерос, никоҳ ва талоқ масалалари. Жиноий қонунчиликнинг катта қисмини яҳудий-насронийликдаги 10 та диний амр ташкил қилади (фақат 10 тасидан бири Қуръонда келмаган). Шариатнинг бир қисми ҳисобланган жиноий ишларга оид муносабатлар Қуръоннинг 2%дан озроғини ташкил қилади. Расул (алайҳиссалом) қозилардан баъзи ҳукмларни енгиллаштиришни, қийинлаштирмасликни сўраганлар. У зот агар инсон Аллоҳга тавба қилса, бошқалардан кечирим сўраса, ҳамма гуноҳлар кечиримлидур деганлар. Муҳаммад (алайҳиссалом), айниқса, шартномаларга амал қилиш, адолат учун ҳаракат этиб зулмга қарши бўлишга алоҳида эътибор берганлар. Хулоса ўрнида шуни келтириб ўтмоқчимизки, мусулмонлар Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг тасвирларини акс эттиришга қаршилар ва Олий суд залидаги тасвирга ҳам қарши бўлишлари мумкин, лекин Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг адолат ва ҳуқуқшуносликнинг буюк ифодаси эканликлари тан олинганини қадрлашади. «Албатта Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳш, мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур, шоядки, эсласангиз» (Наҳл, 90).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин, тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон, кенгликка ястанган йўлдир. Биринчисининг давоми...

5791 05:00 / 13.03.2017
Ҳозирги кунда мусулмонлар жаҳон хамжамиятининг асосий қисми Исломни инсониятга қарши қаратилган дин деб қабул қилаётганидан нолимоқда. Дарҳақиқат, биз қанчалик давоми...

7899 19:23 / 22.01.2018
Шариати исломия ҳаётнинг барча жиҳатларига ўзининг эътиборини қаратган, ўзининг асосли ва қониқарли ҳукмини баён қилган буюк таълимотлар мажмуидир. Ана шундай давоми...

18694 05:00 / 09.03.2017
Аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қолдирган илмий мерос ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммосига айланган диний саводсизлик ҳамда унинг давоми...

9875 14:44 / 31.03.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021