1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир

08:00 / 14.11.2017 3678 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб, “Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Қизим сабр қилсин ва савобини умид қилиб турсин”, дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, у зот келишларини онт ичиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охири ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олдилар. Гўдак эса ўлим талвасасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Эй Аллоҳнинг расули, бу нима? (Яъни, йиғлашдан қайтарар эдингиз-ку)” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу, Аллоҳ бандалари қалбларида пайдо қилган раҳматидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: “Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади”, деб айтилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

3621 17:10 / 08.03.2018
. ,. .5833. Бурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни давоми...

2470 06:56 / 25.10.2018
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

3876 10:10 / 22.08.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши .Сизлар баъзи амалларни қиласизлар. У сизларнинг наздингизда соч толасидан ҳам нозикроқдир. Биз эса Расулуллоҳ давоми...

3804 09:00 / 24.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021