1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Шаръий рухсатларни ахтариб топиб, амал қилувчининг ҳукми

05:00 / 19.01.2017 3866 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол. Шаръий рухсатларни ахтариб топиб, амал қилишни ўзининг мазҳаби қилиб олган кимсанинг ҳукми нима? У бидъатчими ёки йўқми?

Унга жавоб. Шаръий рухсат берувчи ҳукмларни излаб, сўраб юравериш агар нафси ҳаво учун бўладиган бўлса, би-л-ижмоъ ҳаромдир! Масалан, ҳанафий ўйин-кулги мақсадида шатранж ҳукми борасида шофиъий мазҳабини ихтиёр инбидъатчи бўлмайди. Лекин, бундай ишлардан авомларни ман қилиш керак бўлади. Тақводор олимларга эса, айтганимиздек, танглик йўқ. Чунончи, Баҳр ал-улум "Мусаллам ас-субут"нинг шарҳида, Шоҳ Валийуллоҳ муҳаддис Деҳлавий "Изолат ал-хафо ъан хилофат ал-хулафо" асарида келтирадилар:

فى المصابيح قال رسول الله صلى الله عليه و على آله و  سلم ان الدين يسر و لن يشاء الدين احد الا غلبه فسددوا و قاربوا و ابشروا و ذكر البغوى عن عمير قال ادركت من اصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم اكثر من سبعين فما رأيت قوما اهون سيرة و لا اقل تشديد منهم و عن ابراهيم انه قال اذ بلغك فى الاسلام امران فخذ ايسرهما و قال الشعبى اذا اختلف عليك فى الدين فخذ ايسرهما فان ايسرهما اقربهما الى الحق لان الله تعالى يقول يريد الله بكم اليسر و لا يريد بكم العسر

"Масобеҳ"да келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъало олиҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар: "Албатта дин осондир. Динни хоҳлаган инсонга албатта у ғалаба қилади. Шунинг учун, мустаҳкам бўлинглар, яқинлашиб боринглар, башоратли бўлинглар!". Ал-Бағавий Умайрдан зикр қилган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан етмиш нафардан кўпроғини кўрганман. Улардан кўра сийрати осонроқ, машаққати озроқ гуруҳларни кўрмадим".

Иброҳимдан ривоят, у бундай деган: "Сенга исломда икки иш келса, улардан осонроғини олгин!".

Аш-Шаъбий айтади: "Динда сенга бирорта ихтилоф келса, улардан осонроғини олгин! Чунки, уларнинг осонроғи ҳақиқатга яқинроғидир. Зотан, Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади, сизга оғирликни ирода қилмайди".

Ушбу далиллардан аниқ тушунарли бўлдики, Қуръон ва машҳур ҳадис, салафларнинг ижмоъси, равшан қиёс каби ҳужжатларга мухолиф бўлмаганда тўрт мазҳабнинг рухсатларини ишлатиш яхшидир. Бунга мутааххирин фуқаҳолар хилоф бўлиб, уларнинг айримлари бу ишни фосиқликка нисбат қилганлар. Тамом.

"Мусаллам"да ва унинг Валийуллоҳ Лакнавий томонидан ёзилган шарҳида келишича, инсонга ўзи тақлид қилмаётган мазҳабига тобеъ бўлиши жоиз бўлади. Чунончи, бу Ибн ал-Ҳумомнинг ихтиёр қилганидир: муайян бир мазҳабга тақлид қилиш шаръан вожиб эмас. Мазҳабларнинг рухсатларига тобеълик қилиш, яъни мазҳаблардан осонроғини олиш жоиздир. Бирорта шаръий монеълик уни ман қила олмайди. Чунки, инсон ўз мазҳабида осонроғига мухолиф бўлган, лекин ўзига енгилроқ маслакни ушлаб, осонроқ йўлга юриши табиий ҳол. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам саҳобаларга осонроқ ишларни буюрар эдилар. Ибн Абдулбардан нақл қилинганки, омига рухсатларга эргашиши ижмоъ билан жоиз бўлмайди. Ушбу фикрга жавобан "ат-Тайсир шарҳ ат-Таҳрир"да мазкур нақлнинг тўғри бўлмаслигини айтиб ўтган. Агар тўғри десак ҳам ижмоъ даъвосини тўғри дея олмаймиз. Чунки, рухсатларга эргашишнинг фосиқлик бўлиши ҳақида Имом Аҳмаддан икки хил ривоят етиб келган. Демак, бу қандай қилиб ижмоъ бўла олади? Айрим уламолар фосиқлик бўлиши ҳақидаги ривоятни ўйин-кулгу ва нафсу ҳавони қасд қилиб, рухсатларга қараб кетиш деб изоҳ берганлар. Сўзи ҳам, мақсади ҳам тамом бўлди.

Шунингдек, "Таҳрир ал-усул"нинг шарҳларида ҳам бу ёзилган.

Валлоҳу аълам би-с-савоб ва индаҳу Умм ал-Китоб!         

  

Абдулҳай Лакнавий. Мажмуат ал-фатово. 1-жилд. – Лакнав: Юсуфий, 1907. – Б. 19-20.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . . .Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан.Бир киши ўлими олдидан олтита қулини озод қилди. Унинг ўшалардан бошқа моли йўқ эди. давоми...

2197 11:00 / 14.07.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ким қул топмаса, қайта қўшилмасдан аввал икки ой кетмакет рўза тутсин,, деган Мужодала сураси, shy4оят. Аллоҳ таоло Қуръони давоми...

1290 19:00 / 10.07.2025
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён давоми...

13781 05:00 / 19.01.2017
Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида намознинг қуйидаги одоблари мавжуд 1. Такбири таҳрима вақтида эркак киши қўлларини енгидан чиқариши. 2. Қиёмда саждагоҳга, давоми...

5160 19:00 / 27.01.2022