1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандай нозил бўлар эди?

21:11 / 15.12.2017 5750 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: 

«Сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. 

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси мен учун энг қийин. У кетганидан кейин мен у айтган нарсани ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», дедилар. Оиша:

«Батаҳқиқ, қаттиқ совуқ кунда у зотга ваҳий тушганини, (ваҳий) у кишидан ажралганда эса пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

 

2727. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушса, оғирлашиб, юзлари оқариб кетар эди». 

2728. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушса, бошларини қуйи солиб олар эдилар. Саҳобалари ҳам бошларини қуйи солиб олар эдилар. (Ваҳий) у зотдан очилганда бошларини кўтарар эдилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китоибидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш давоми...

2100 15:20 / 22.10.2021
Бизларни Аллоҳ уммати Муҳаммад қилди ва бу билан умматларнинг афзали бўлдик. Ҳаттоки Мусо калимуллоҳ билан Исо руҳуллоҳ қани энди Муҳаммадга уммат бўлсак деб давоми...

3021 19:05 / 04.11.2019
Мавлид воситадир, мақсад эмасШаръий насс ndash ҳужжат бўладиган матн билан талаб қилинган, тарғиб қилинган фарз, вожиб, суннат амаллар асл мақсад ҳисобланади. Бундай давоми...

5429 09:10 / 01.10.2021
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда илгаргидек ҳол аҳлларини топиш жуда ҳам мушкул. Ҳар ким ўзини ҳол аҳли деб даъво қилиши мумкин эмас. Ҳол аҳллари одатда давоми...

2033 14:00 / 26.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021