1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 152-оят

10:45 / 19.12.2017 10313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг. Бақара 152.

Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига:

«Мени зикр қилинг», – демоқда.

Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб, эслашлари ила Аллоҳ таолонинг уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?

Имом Бухорий Набий алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, Мен сени фаришталар ичида эслайман», – деган.

«Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг».

  Шукр қилиш неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган Зотнинг розилиги учун ишлатиш билан бўлади. Аммо тили билан шукр деса-ю, амали билан Аллоҳнинг айтганидан бошқани қилса, куфрони неъмат қилган бўлади. Мўмин-мусулмон доимо Аллоҳни зикр этиб, Унга шукр қилгандагина, иши олға босади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

4286 17:12 / 28.07.2017
Иймон келтирганларни учратсалар .Иймон келтирдик,, ndash дерлар, бирбирлари билан холи қолганда эса .Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида сиз давоми...

4365 11:55 / 29.09.2017
У осмонлару ернинг беназир қилиб яратувчисидир. Бирор ишни ҳукм қилса, унга .Бўл, ndash дейди, холос, бас, у бўладир. Бақара 117.Кофирларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога давоми...

17078 09:05 / 14.11.2017
Набийлари уларга .Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди,, ndash деди. Улар .У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. давоми...

4418 09:55 / 30.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021