1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Исро 4-7

05:00 / 19.01.2017 4650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4. Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик. 5. Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар. Бу қилиниши лозим ваъда эди. 6. Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилиб қўйдик. 6. Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилиб қўйдик. 7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз).

4. Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик.
Яъни, ўша Бани Исроилга ҳидоят қилиб берилган Таврот китобида уларнинг келажакда ер юзида икки марта бузғунчилик қилишлари, катта туғёнга кетиб ҳаддан ошишлари ҳам хабар қилинган эди. Бу хабар Аллоҳ таолонинг чексиз илми туфайли билинган хабар эди. Уларни бузғунчиликка, туғёнга мажбурлаш эмас эди. Бани Исроилнинг табиатини яхши биладиган Аллоҳ, дунёдаги ҳар бир воқеани бўлишидан олдин билиб турадиган Аллоҳ ушбу хабарни ҳам аввалдан билган эди.
Ояти каримадаги «ер юзи»дан мурод муқаддас ер Фаластин эканини тафсирчиларимиз таъкидлаганлар. Улар ўзларида қувват ҳис қилсалар, кўтарилиш сезсалар, бузғунчиликка ўтадилар. Бани Исроилнинг табиати шундай.

5. Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар. Бу қилиниши лозим ваъда эди.
Бу Бани Исроилнинг биринчи бузғунчилигидир. Аввал улар турли имконларга эга бўлиб, муқаддас ерда юксаладилар. Куч-қувватга, султонга эга бўладилар. Сўнгра бузғунчилик қилишга ўтадилар. Ўшанда Бани Исроил қилиши керак бўлган:
«...ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз».
Чунки, бузғунчилик доимо давом этавериши мумкин эмас. Эртами, кечми бузғунчи жазосини тортиши керак. Сизга қилмишингизнинг жазосини куч-қувватга эга ўша бандаларимиз беради.
«...улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар» ва сизларни топиб, азоблаб ўлдирадилар. Улардан қочиб қутула олмайсиз.
«Бу қилиниши лозим ваъда эди».
Уни ўзгартириб ҳам, кечиктириб ҳам бўлмайди.

6. Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилиб қўйдик.
Эй Бани Исроил, сўнгра тавба-тазарруъ қилдингиз, ана шундан кейин, Биз сизга улар устидан ғалабани қайтардик, сиз яна душманингиз устидан ғолиб бўлдингиз. Бу ишда сизга ёрдам сифатида биз молу дунёингизни ва болаларингизни кўпайтириш ила мадад бердик:
«Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилиб қўйдик».
Ана шу нарсалар ёрдамида душманингиз устидан қайта ғолиб бўлдингиз.

7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз).
Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг Бани Исроилга нисбатан хитоби давом этмоқда.
«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз».
Ҳар ким яхшилик қилса, ўзи учун қилади. Шу жумладан, Бани Исроил ҳам. Буни ҳамма, жумладан, Бани Исроил ҳам яхши тушуниб олмоғи лозим. Шунингдек:
«Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир».
Бу қоида умумий, ҳамма учун баробар, охират учун ҳам, бу дунё учун ҳам жорий қоидадир. Шунга биноан, инсоннинг ҳар бир иши ўзига қайтади. Ҳамма қилганига яраша мукофот ёки жазо олади. Яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам, ўзига. Ҳар ким ўзидан кўраверади. Ушбу қоидага биноан, эй Бани Исроил, сиз яна туғёнга кетиб бузғунчилик қилсангиз:
«Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда...»
Сиз ўзингизнинг қилмишингиз, бузғунчилигингиз ила ўша ваъданинг юзага чиқишига сабаб бўлганингизда...
«юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборамиз)».
У бандаларимиз шиддатли куч-қувват эгалари бўладилар. Улар сизни азоблаб, қийнаб хафа қиладилар. Улар масжидга–Байтул Мақдисга аввал қандай кирган бўлсалар, шундай кирадилар ва ўзлари эгаллаган нарсаларни тамоман парчалаб йўқ қилиб ташлайдилар.
Тафсирчиларимиз Бани Исроилнинг устига юборилган шиддатли куч-қувватга эга бандалар ким эканлиги ҳақида турлича фикрлар келтирадилар. Яҳудийларнинг азоб-уқубатига сабаб бўлган қавмларнинг номларини ҳам айтишади. Аммо Қуръони Карим ёки ҳадиси шарифда муайян бир қавмнинг номи келмаган. Шу билан бирга, Аллоҳ таолонинг Бани Исроил ҳаддан ташқари туғёнга кетганида уларнинг устига шиддатли куч-қувватга эга бандаларнинг юбориши тўғрисидаги ваъдаси ҳақиқатга айланган. Тарихда бир неча марта такрорланган, инша Аллоҳ, яна бўлажак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчовла туширурмиз.Дунёда Аллоҳдан ўзга бирор қодир ва молик зот йўқ. Ҳар бир нарсанинг давоми...

4722 18:58 / 20.03.2018
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги .Ҳиро, номли ғорга кириб, бир неча давоми...

8623 18:03 / 26.11.2018
42. Улар жонжаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки давоми...

5249 05:00 / 23.01.2017
Иорданиялик ҳамаср олимлардан Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи уч қисмдан иборат асарлар силсиласини режалаштирган. Бу силсила қуйидаги асарлардан иборат давоми...

2586 16:10 / 08.06.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021