1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Ота-онани йиғлатиш оққ бўлишдир

16:16 / 16.01.2018 6010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «إبْكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ وَالْكَبَائِرِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Ота-онани йиғлатиш оққ бўлиш ва гуноҳи кабиралардандир”. (Имом Бухорий ривояти).

Ота-онани хурсанд қилиш қанчалар улуғ амал бўлса, уларни хафа қилиб ранжитиш ҳам улкан гуноҳ ҳисобланади. Фарзанд уларга итоатсизлик қилиб, сўзларига қулоқ солмаса, имкони бўла туриб яхшилик қилмай, озор бериб, йиғлатадиган бўлса, бу иши билан Аллоҳ таолога энг катта гуноҳ қилган ва ота-онасига оққ бўлган бўлар экан. Демак, ҳадисдан маълум бўладики фарзандлар ота-оналарига оққ бўлиб қолишлари учун, уларнинг, “оққ қилдим”, дейишлари шарт эмаслиги, балки қалбан оғринишларининг ўзи етарли эканини билиб олишлари лозим. Мумтоз адабиётимизда ажойиб бир шеър бор:

Эй ўғил, ҳаддингда тур! Отанг сени сотганда ҳам.
Инчунун, мушфиқ онангни сўзлари ботганда ҳам.

Шунинг учун ота-она билан муомала қилишда фарзанд хушёр бўлиб, уларни ранжитиб қўймаслик учун қуйидаги одобларга риоя қилиши лозим:

Ота-онангиз билан гаплашаётганингизда овозингизни баландлатманг!

Уларга хўмрайиб тик боқманг!

Гапирганингизда қўлингизни ҳаракатлантириб гапирманг!

Уларнинг гапларини бўлманг!

Гаплари нотўғри бўлса ҳам жеркиманг!

Уларни ўз муаммо ва ташвишларини айтиб безовта қилмаслик! Бирор муаммойингиз бўлса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилинг!

Уларга оғир ботадиган, кўнгиллари ранжийдиган, айниқса, бетоб бўлишса: “фалончи оламдан ўтди” ва ҳоказолар каби хабарларни айтманг!

Уларга қўполлик билан танбеҳ бериб тергаманг! Баъзи камчиликларини юзларига солиб ранжитманг! Гуноҳ бўладиган хатолари бўлса мулойимлик билан тушунтиринг!

Улар билмаган дин аҳкомларини мулойимлик билан жеркимасдан ўргатинг!

Улар ёнида болаларингизга қаттиқ гапириб, уриб-сўкманг!

 

Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжиди
имом-хатиби Баҳодир Раҳматуллаев

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатини кучайтириши ва ризқ ҳамда умрни зиёда қилиши ҳақидаги боб Инсон зоти борки, ҳамма бу дунёда ўзгаларнинг, хусусан, ўзига яқин давоми...

4894 05:00 / 07.03.2017
Маҳмуд мусулмон, одобли, тарбияли бола. Отаонасининг гапини эшитади ва итоат қилади. Отаси билан масжидга намоз ўқиш учун боради.Маҳмуд отаси билан ўтирганда давоми...

5481 05:00 / 15.02.2017
Отаонага оққ бўлиш оғир гуноҳ эканини кўпчилик билади. Аммо оққ бўлишнинг чегараси, ўлчови, оққ бўлишга сабаб бўладиган нарсалар айнан нималардан иборат экани давоми...

5428 05:00 / 15.02.2017
Жамият ҳаётининг равнақи, даражаси, сифати кўп ҳолларда оиланинг қай даражада ҳаётга қобиллигида намоён бўлади. Жамият оилаларнинг мажмуидир. Шунинг учун давоми...

6234 12:41 / 01.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021