1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Чала олимнинг зарари

11:04 / 12.12.2020 7380 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чала олим одамлар учун жоҳилдан ҳам зарарлироқдир. Жоҳил гап-сўзида, ишида хатога йўл қўйиши мумкин. Унинг хатоси юзага чиқади. Аммо чала олимнинг хатари жуда катта бўлади…

Чала табибнинг қўлида беморлар ҳалок бўлади.

Чала қурувчи туфайли бинолар қулайди.

Чала қози туфайли ҳақ-ҳуқуқлар поймол бўлади.

Чала дорихоначи… чала муаллим… чала эркак… чала мудир… чала мутахасис…

Бу кабиларнинг ношудлиги натижасини тасаввур қилаверинг.

Чала муллага келадиган бўлсак, унинг хатари ҳаммасидан ошиб тушади.

1. Бундай одам ҳақли бўлмай туриб, фатво беришга журъат қилади. Шу иши билан ўзини дўзахга отади. Доримий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатлироғингиз – дўзахга журатлироғингиздир», деганлар.

2. Ишларни ўз ўрнига қўймайди.

3. Фойдасидан зарари кўп бўлади.

4. Айрим нарсаларни хато тушуниб олиб, уни одамларга илм деб, тўғри деб тақдим қилади.  Оқибатда одамлар адашади, амаллари зое бўлади.

5. Одамларга ўзини олим сифатида таништиради. Ўзини тўғри деб, ҳақиқий уламоларни хатода айблайди.

6. Маслахат сўралса, нотўғри кўрсатма беради.

7. Маълумотларни бузиб, чала тақдим қилади.

8. Одамлар уни ўзларига бош қилиб олишса, мағрурланиб кетади. Савол сўрашса, билса-билмаса жавоб бераверади, «билмайман» дейишдан уялади. Бир ҳикматда «бошлиқ бўлишдан олдин илм ўрганинглар», дейилган. Тақводор одам эса «билмайман», дейишдан хижолат чекмайди.

9. Ҳаммаёқни қориштириб юборганидан илм аҳли ундан безиб, узоқлашади.

10. Бунинг давоси доимий, мунтазам равишда илм олишга интилишдир. Аллоҳ таоло:  «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» ,  деган (Тоҳа сураси, 114-оят). Илми етарли бўлмаган кўп гапдан тилини тийиши, бирор нарсани қила олмаса, бу ишни тарк қилиб, қўлидан келадиган ишга ўтиши керак...


Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу дунёда бахтга қандай эришиш мумкин Унда омад доимий эмас, роҳат ҳам ўткинчи ва нохуш кечинмалар қолдиради. Асосийси, уларга интилганинг сари ва ниҳоят давоми...

10308 07:10 / 10.10.2019
Мусулмонларга ола қарашини яширмайдиган инсонларни ҳеч учратганмисиз Бу ёқтирмаслик мушрикларнинг Қуръони Каримда .Ва улар мўминлардан ўта иззатли, ўта давоми...

7979 14:06 / 09.01.2018
Ушбу умматнинг бир хусусияти бор у ўлмас умматдир. Дини ва Китоби боқий экан у ҳам боқийдир. Модомики тун ва кун бор экан, модомики дунёда Қуръон тиловати янграб давоми...

3794 05:00 / 09.03.2017
Сўзимиз бани Исроил ҳақида... Уларнинг тарихи ва ҳозиридан бир ибрат хусусида.Қуръони карим жуда кўп ўринда бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг давоми...

7256 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021