1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Эҳсон тошлари

16:21 / 23.01.2018 6238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмонли империяси ҳудудида йўлларда шундай тошлар бор эдики, улардаги ғовакка қўл суққан инсон истаган миқдорда пул олиши ёки садақа қолдириши мумкин бўлган. Ким пул оляпти-ю, ким садақа қиляпти – ҳеч ким билмасди.

Усмонли империясида «Эҳсон тоши» хайрия тизими жуда яхши ишлаб чиқилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўнг қўлинг берганни чапи билмасин» деган насиҳатларига амал қилган ҳолда хайрия қилмоқчи бўлганлар пулларини олиб келиб йўл четидаги шу тошлар ичига кўрсатмай қўйиб кетишлари мумкин эди. Ёрдамга муҳтож бечоралар эса атрофдагилардан уялмай бемалол у ердан ўз эҳтиёжлари учун пул олардилар. На берувчи ва на олувчи бир-бирини билмасди. Ахир, инсон тош ичига олиш учунми ё солиш учун қўл тиққанини билиб бўлмасди-да. Одамларда тақво ва масъулият шу даражада кучли эдики, ҳеч ким бу тошлар ичидаги маблағни суистеъмол қилмасди.

Француз сайёҳларидан бири XVII асрда Истанбул ҳақида ёзаркан, бундай тошлар ичида пуллар ҳафталаб ётса ҳам, биров тегмаслигини айтган.

Усмонли империясида вақфлар кенг йўлга қўйилган, одамлар хайрия ишларида фаол иштирок этган бўлишига қарамай, бундай тошлар ҳам йўл четларига қўйиб чиқилган. Одамлар муҳтожларга ва қийинчиликка тушиб қолганларга ёрдам бериш учун жамғармалар очишда бир-бирлари билан пойга ўйнардилар гўё.

Туркиянинг қадамий масжидларида ҳамон шундай эҳсон тошлари сақланиб қолган. Афсуски, улар нима учун қўйилганини энди ҳамма ҳам билавермайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5752 05:00 / 07.03.2017
Абдуллоҳ ибн Абду Наҳм Музаний исломга киришни ниҳоятда истар эди. Аммо унинг қавми унга босим ўтказиб исломга киришдан ман қилишди. Унинг бу йўлда қаттиқ давоми...

3082 14:00 / 18.06.2022
Бану Ҳанифа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди. Уларнинг орасида машҳур бузғунчи Мусайлима Каззоб ҳам бор эди. Бу нобакор давоми...

2994 17:20 / 08.11.2023
Имом, ҳофиз Абу Закариё Абдураҳим ибн Аҳмад ибн Наср ибн Исҳоқ ибн Амр Тамимий Бухорий.Илм йўлида юрт кезганлар.Ҳижоз, Шом, Яман, Миср, Ироқ, Рум, Хуросон, Бухоро, давоми...

3097 12:00 / 20.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021