1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди

18:27 / 29.01.2018 5753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

95. Абу Саъиддан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис юқорида ҳам шарҳлаб ўтилди. Албатта, ушбу ҳадиси шарифнинг бу бобда келтирилишидан мақсад, болага раҳм қилишни таъкидлаш учундир. Демак, боласига раҳм қилмаган ота-онага Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмайди.

96. Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга раҳм қилмайдиган кишига Аллоҳ раҳм қилмайди», дедилар».

Шарҳ: Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ таоло ҳам унга раҳм қилмайди. Бу гап ота-оналарга ҳам, болаларга ҳам тааллуқлидир. Шунинг учун мусулмонлар доимо бир-бирларига, хусусан, оила аъзоларига ниҳоятда раҳмдил бўлишлари керак.

Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар. Агар иш тескарисига айланиб қолса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан айрилиб қоладилар.

97. Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввалги ҳадисни бироз бошқача шаклда такрорлаб, таъкидлаб келган.

98. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир нечта аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Улардан бири у зотга:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизлар ёш болаларни ўпасизларми? Аллоҳга қасамки, биз уларни ўпмаймиз», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олардим» дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиснинг маъноси ҳам аввалгиларини таъкидлаб келган.

99. Абу Усмондан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу бир одамни лавозимга тайинлади. У:

«Менинг фалонча болам бор, улардан биттасини ҳам ўпмаганман», деди. Шунда Умар:

«Аллоҳ азза ва жалла бандаларидан фақатгина яхшилик қилган одамга раҳм қилади», деди».

Шарҳ: Яъни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўзлари мансаб берган одамдан шу камчиликни топган эканлар. Мазкур одамнинг ўз боласини ўпмагани шахсий камчилик сифатида баҳоланган экан. Мўмин-мусулмон ота-оналар мазкур камчиликдан йироқда бўлишлари матлубдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
., ., ., . ,. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади .Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим. .Онангга,, дедилар. .Кимга яхшилик давоми...

1533 15:53 / 11.11.2025
Абу Мижлаздан ривоят қилинади.Муовия Абдуллоҳ ибн Омир ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига чиқди. Ибн Омир ўрнидан турди. Ибн Зубайр ўтираверди. У иккисидан кўра давоми...

5622 22:40 / 14.02.2018
Имом Бухорий биринчи бобни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби Қуръони Каримдаги бир ояти карима билан номладилар. Бошқа муҳаддисларнинг ҳам одатлари шундай ndash давоми...

6013 16:37 / 23.01.2018
. . . Ибн Аббосдан ривоят қилинади .Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда давоми...

1193 18:04 / 21.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021