1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Инфоқ қилинг

16:32 / 30.01.2018 9855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин инфоқ қилинг. Ва кофирлар – ўшалар золимлардир.

Ушбу оятда Аллоҳ Ўз бандаларига яна уларга ёқадиган сифатлар ила:

«Эй иймон келтирганлар!» – деб хитоб қилмоқда. Бу сифат бандаларни Роббларига боғлаб турадиган сифатдир. Чақириқ эса мол-дунё сарфлашга, нафақа қилишга қаратадир. «Нафақа» сўзининг моҳиятида уни қаёққа сарфлаш маъноси ҳам жо этилгандир, яъни нафақа деганда, молни Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаш тушунилади. Шунинг учун бу ерда нимага нафақа қилиш масаласига алоҳида урғу берилмаган. Лекин нимадан нафақа қилиш эслатилмоқда:

«Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан…»

Демак, Аллоҳ таолонинг Ўзи берган нарсадан баъзи қисми Ўзи кўрсатган жойга сарфланар экан. Ҳамда нафақанинг вақти таъкидланяпти:

«…на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин…»

Яъни қиёмат бўлмасдан бурун нафақа қилиб қолинглар. Бугун сизларда бундай имконият бор. Чунки қиёмат кунида савдо-сотиқ қилиб, мол-дунёни кўпайтиришга ҳожат қолмайди, ошна-оғайничилик асосида иш битириб бўлмайди, ўртага воситачиларни шафоатчиларни қўйиб ҳам иш битирилмайди. Бу ерда кўпроқ кичик қиёмат – ўлим ҳақида сўз боряпти. Ким ўлса, унинг қиёмати қоим бўлади. Шунинг учун ўлимдан олдин мол-дунёни нафақа қилиб, кўпроқ савоб ишлаб олиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир увқийя қийматида моли бўла туриб, сўраса, хиралик қилган бўлади, бошқа давоми...

4367 17:00 / 03.04.2024
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

14393 16:57 / 05.06.2018
1. Нисобга етган бўлиши. 2. Тўлиқ мулк бўлиши. 3. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши. 4. Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши. 5. Қарздан холи бўлиши. 6. Бир йил тўлган давоми...

1891 10:53 / 27.03.2025
1. Ният. 2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши. 1. Ният. Закотни адо этиш вақтида ёки уни ажратиш вақтида ният қилиш шартдир. Молнинг ҳаммасини садақа қилиб юборса, ният давоми...

1679 15:18 / 26.03.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021