1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 200-оят

08:10 / 07.02.2018 5060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг. Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», – дейдир ва охиратда унга насиба йўқдир. Бақара 200. 

Ота-боболарининг қилган ишлари билан фахрланиш, мақтаниш бекорчи, қўлидан бир иш келмайдиганларнинг ишидир. Ислом дини эса мусулмонлар елкасига бутун дунё бахти учун курашиш масъулиятини юклаган. Шунинг учун ҳам, ҳаж ибодатларини адо этиб бўлгандан сўнг ота-боболарни эмас, уларга бундай улкан масъулиятни юклаган Аллоҳ таолони эслаш ва Ундан ёрдам, яхшиликларни сўрашга амр бўлмоқда:

«Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг».

Аллоҳни эслаган одам албатта Ундан бирор нарса сўрайди. Лекин сўраш ҳар хил бўлади:

«Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», – дейдир».

Яъни фақат бу дунёнинг нарсаларини сўрайди. Жумладан, ҳажга келган қавмлардан баъзилари: «Аллоҳим, бу йилни ёмғирли қилгин, яхши болалар туғиладиган йил қилгин», – деб дуо қилар эканлар. Аллоҳ таоло ундай кишиларнинг ишлари нотўғри эканини баён қилиб:

«...ва охиратда унга насиба йўқдир», – дейди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик давоми...

4958 14:40 / 22.02.2018
Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан. Ва улар бирбирларининг давоми...

3949 16:30 / 12.12.2017
Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг» дедик. Бақара 65. Шанба куни ҳаддан давоми...

5790 09:25 / 17.09.2017
Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. .Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар,. Бизга зулм қилмадилар. Лекин давоми...

4251 09:05 / 05.09.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021