1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ўзингиз танланг: Аллоҳнинг севгиси ёки....

16:36 / 06.02.2018 7535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205 оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276 оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32 оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57 оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107 оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38 оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23 оят).
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривояи қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Дуо ndash ибодатдир, сўнг ушбу оятни қироат қилдилар .Роббингиз давоми...

4689 17:24 / 08.06.2018
Инсон руҳий ҳолатига дуо қандай таъсир қилиши мумкинЧин дилдан қилинган дуо инсон қалбини тинчлантиради. Айниқса дуонинг кучи турли хил касалликлар, руҳий ва давоми...

8273 18:36 / 17.09.2017
Қалбларга етадиган ташвиш ва маҳзунликлар уқалбларнинг кўришдан ман қилиниши сабабидандир.ndash .Ҳаммун,, яъни ташвиш ndash келажакда бўладиган кўнгилсизликдан давоми...

4569 17:40 / 03.06.2018
Нурнинг иши кашф қилишдир. Басийратнинг иши ҳукм қилишдир. Қалбнинг иши олға юриш ёки ортга чекинишдир.ndash Нур ndash инсоннинг миясига урадиган, Аллоҳ таоло давоми...

5044 17:48 / 29.07.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021