1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон ўқиш ва зикрнинг фазли

20:49 / 02.03.2018 6408 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло: «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан (нарсаларни) сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман. Аллоҳнинг каломининг бошқа каломлардан афзаллиги худди Аллоҳнинг Ўз махлуқотларидан афзаллигига ўхшайдир», дейди», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси қудусий ҳисобланади. Чунки унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг айтган гапларини ўз иборалари билан нақл қилмоқдалар.

Бир одам Қуръони Карим қироати билан ва Аллоҳ таолонинг зикри билан бўлиб, ўз ҳожатларини сўраб дуо қила олмай қолди.

Унинг ҳожати бор эди. Аммо Қуръони Карим тиловат қилиш билан овора бўлиб ёки бўлмаса, зикруллоҳ билан овора бўлиб, ўша ҳожатини Аллоҳ таолодан сўрай олмади.

Ана ўша одамга Аллоҳ таоло Ўзидан ҳожатини ёлвориб сўраб, илтижо қилганларга берганидан кўра афзал нарсаларни берар экан.

«Аллоҳ таоло кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан (нарсаларни) сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дейди.

Бундай афзалликнинг сабаби бор. Чунки

«Аллоҳнинг каломининг бошқа каломлардан афзаллиги худди Аллоҳнинг Ўз махлуқотларидан афзаллигига ўхшайдир».

Тасаввур қилиб кўринг-а! Аллоҳ таоло билан У Зот яратган махлуқотларнинг орасида қанчалар фарқ бор! Буни тасаввур қилиш қийин. Аллоҳ таоло Олий Зот. Махлуқотлар арзимас нарсалар.

Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони Карим ҳам бошқа каломларга нисбатан ана шундай юқори ва олийдир. Уни тасаввур қилиш ҳам қийин. Ана шундай олиймақом каломни ўқиш бахтига сазовор қилгани учун мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолога ҳар қанча ҳамду сано айтсалар, шунча оз.

Бас, шундай бўлганидан кейин Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръони Каримни иложи борича кўп ўқиб-ўрганмоüимиз, ёдламоüимиз ва унга амал қилмоüимиз зарур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир, Бақара сураси, 45оят.Биз давоми...

8079 22:57 / 06.05.2017
9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.Аллоҳ таоло Ўзининг давоми...

7037 05:00 / 23.01.2017
Қуръон кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун нозил қилинган китоб бўлиб, унинг вазифаси коинот, мавжудот ва илмий масалаларда сўз юритиш эмас. Лекин шу билан бирга, давоми...

6685 17:00 / 01.08.2019
. . Ҳорис алАъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масжиддан давоми...

1034 19:00 / 26 январь
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021