1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Махсус дуолар ҳақида - ҳар бир манзилга тушиш дуоси

19:19 / 21.03.2018 12342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим.

4657. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилганларида кеч кириб қолса, «Эй ер! Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир. Аллоҳдан сенинг шаррингдан, сендаги нарсаларнинг шарридан, сенинг ичингда халқ қилинган нарсаларнинг шарридан ва сенинг устингда юрадиган нарсаларнинг шарридан паноҳ сўрайман.

Аллоҳдан шердан, катта илондан, (кичик) илондан, чаёндан, диёрни маскан тутганлардан ва ҳар бир волид (иблис) ва валаддан (унинг болаларидан) паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу дуони ҳам ўрганиб олиб, вақти келганда ўқиб юрмоқ керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга бўйсуниш, давоми...

5507 15:43 / 12.10.2017
.Мўмин, ndash иймон ва омонликни берувчи дегани. .АлМўмин, сўзи Қуръони Каримнинг фақат бир жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23оятида келган. Аслида .мўмин, калимаси давоми...

2736 11:42 / 29.12.2023
Нидерландиялик олим Питер Бурман ўзининг .Ўрта асрлардаги Ислом медицинаси, китобида шундай ёзади .Исломий касалхоналар исломий вақфлар асосида жорий қилинган давоми...

2629 15:00 / 26.02.2022
Ибн Абид Дунё ўзининг .Ассомт, китобида келтиради.Мужоҳид ибн Жабр айтади .Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим Кел бирбиримиз давоми...

2483 14:00 / 13.12.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021