1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Иброҳим сураси, 1-3

05:00 / 23.01.2017 4143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Алиф. Лом. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик.


Эй Пайғамбар, ушбу ҳарфлардан ташкил топган китобни сенга Биз туширдик, уни ўзинг тўқиб олганинг йўқ. Бу китобни сенга нозил қилишдан мақсад одамларни зулматлардан нурга олиб чиқишдир. Аллоҳнинг йўлига, азиз–ҳамманинг устидан ғолиб бўлган ва ҳамид–ҳамма томонидан мақталган зотнинг йўлига олиб чиқишинг учун нозил қилдик.

Ушбу ояти карима ва шунга ўхшаш бошқа оятлар тафсирида уламоларимиз «зулматлар» сўзининг кўплик сиғасида, «нур» сўзининг бирлик сиғасида келганига алоҳида эътибор берадилар. Иймон-Исломсиз ҳаёт нима ном билан аталса ҳам, зулматдир. Шунинг учун улар кўпдир. Турли асоссиз динлар, фалсафалар, тузумлар ва «изм»лар асосида кечаётган ҳаётлар зулматларда ўтаётган ҳаётлардир. Ўша зулматлардан қутулишнинг фақат битта йўли бор, у ҳам бўлса, Ислом нурига чиқишдир. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам вазифалари Аллоҳ у кишига туширган Қуръони Карим ила одамларни жоҳилият зулматларидан Ислом нурига чиқариш бўлган. Инсоният Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб, Қуръони Каримга амал қилиб яшагандагина зулматлардан нурга, азизу ҳамид сифатли Аллоҳнинг йўлига чиққан бўлади.


2. Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган зотдир. Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин.

Яъни, Пайғамбар одамларни Роббиларининг изни ила олиб чиқарадиган йўл соҳиби Аллоҳ осмонлару ердаги нарсаларнинг эгасидир. Унинг ҳеч кимга ҳожати йўқ, балки ҳамма Унинг олдида ҳожатманддир. Шунинг учун турли ҳожатманд, ожиз ва бечоралар тузган, таклиф қилаётган зулмат йўлларни ташлаб, Аллоҳнинг йўлига юрганлар тўғри йўлга чиққан бўладилар. Унинг йўлидаги инсонлар нажот топадилар, икки дунё саодатига эришадилар. Унинг йўлига юрмаган

«Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин».

Ҳа, бу дунёда мазкур олий сифатлар соҳиби бўлмиш Аллоҳ таолонинг йўлига юрмаганларнинг ҳолига қиёматда, албатта шиддатли азобдан вой бўлади.


3. Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир. Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар.

Шиддатли азобдан ҳолига вой бўладиган кофирларнинг шундай ҳолатга тушишининг сабаблари ушбу оятда келтирилади. Уларнинг шиддатли азобга дучор бўлишларининг сабаблари қуйидагилардан иборатдир:

Биринчидан:

«Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар»дир.

Бу эса, ўз навбатида, иймон тақозосига тўғри келмайди. Улар дунёни охиратдан устун қўйганлари учун иймон йўлига юра олмайдилар. Фақат бу дунёни кўзлаган одам беш кунлик ҳаётида кўпроқ матоҳга эришиш учун ўлиб-тирилади. Ҳаром-харишга қўл уради. Одамларнинг ҳаққини ейди Одамларга зулм, хиёнат қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунёнинг муҳаббати ҳар бир хатонинг бошидир», деганлар.

Аммо охиратни дунёдан устун қўядиган мусулмонлар икки дунё саодатига эришадилар. Чунки, Ислом таълимоти бўйича, охират саодатига эришишни хоҳлаган одам Аллоҳнинг ер юзида халифаси бўлиши лозим. Ер юзидаги халифалик эса, уни обод қилишни талаб этади. Бу иш ҳалол-поклик, адолат, ҳақиқат ва тўғрилик ила амалга оширилади. Демак, мўмин-мусулмон киши икки дунё саодатига эришади. Кофир эса, икки дунёда ҳам хору зор бўлади.

Кофирларнинг қаттиқ азобга дучор бўлишларининг кейинги сабаблари, яъни, ушбу оятда эслатилган иккинчи ва учинчи сабаблар ҳам биринчисидан, яъни, дунёни охиратдан устун қўйишдан келиб чиқади.

Иккинчи сабаб: улар

«Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар»дир.

Кофирлар бу дунёнинг матоҳи ишқида, ҳукм, мансаб, молу дунё, айшу ишрат кўйида иймону Исломни инкор этадилар. Одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам динга, диёнатга, Ислом-иймонга ва унинг аҳлларига қарши чиқаётганларнинг ҳолига назар солинса, шу иллатни кўрилади.

Учинчи сабаб: у кофирлар

«у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир».

Яъни, Аллоҳнинг йўли нотўғри бўлиб, уларнинг истагига муносиб бўлишини хоҳлайдилар. Улар ўтмишда ҳам ундоқ бўлсин-бундоқ бўлсин, деб таклифлар киритганлар. Ҳозирда ҳам, биз Исломни ҳурмат қиламиз, аммо у қалбда бўлиши керак, ҳар кимнинг шахсий иши бўлиши лозим, у бўлиши керак, бу бўлиши керак, деб Аллоҳнинг дини эгри бўлишини хоҳлайдилар. Бу эса, иншааллоҳ, уларнинг «ҳолига шиддатли азобдан вой» бўлишига олиб келади. Чунки:

«Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар».

Дунёни охиратдан устун қўйиш, одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва Аллоҳнинг йўли эгри бўлишини хоҳлашдан ҳам баттарроқ адашув бўлмаса керак?!

Одамларни зулматлардан нурга чиқарувчи таълимотни тушунишни осонлаштириш учун


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз ушбу мақолада Ислом оламидаги машҳур қорилардан, мисрлик Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ ҳақларида кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни тақдим давоми...

34613 18:35 / 01.01.2024
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни давоми...

5499 05:00 / 23.01.2017
Кўпчилик бу одамни танимайди. Бу киши Мисрнинг кўзга кўринган қориларининг тиловатларини ёзиб олган ва Қуръони Каримнинг овозли шаклини жамлаган инсондир.Бу давоми...

15652 15:00 / 03.01.2022
Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади .Куфр келтирганлар .Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди,, дедилар. Қалбингни у билан саботли қилишимиз учун давоми...

1386 19:00 / 18.08.2025
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021