1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса

17:25 / 04.04.2018 4328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Термизийнинг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига эришибди. Ким хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиса, кечанинг барчасини бедор ўтказганнинг савобига эришибди», дедилар.

Имом Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ, деб айтдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . ,. . ., . ., . . , . .6686. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2938 09:48 / 21.01.2019
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ давоми...

4362 06:05 / 13.09.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азобни билганида эди, бирор киши жаннатни умид давоми...

4018 09:05 / 22.06.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, давоми...

4270 08:15 / 21.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021