1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (8-қисм)

22:45 / 07.04.2018 4138 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насиҳат. Ҳотим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қайси ўтиришда уч иш – дунё зикри, кулги ва одамларни ғийбат қилиш содир бўлса, у ерда ўтирганлардан Аллоҳнинг раҳмати бурилиб кетади».

ИзоҳБиринчи ўтириш. Дунё ишларидан бошқа нарса гаплашилмайдиган ўтириш. Бундай маъносиз ўтириш аҳлига Аллоҳнинг раҳмати тушмайди. Бунинг бир неча сабаблари бор.

Биринчи сабаб. Раҳмат деб аталмиш буюк неъмат Аллоҳ таолога нисбати ва боғлиқлиги бор кишиларга, Аллоҳдан бошқани эсласа, қалби сиқиладиганларга тушади. Одамлар фақат дунёга юзлансалар, фақат дунё ишларидан шодлансалар, раҳмат ва иноят улардан тўсилади.

Ҳам Худо хоҳию ҳам дунёйи дун,

Ин хаёласту муҳоласту жунун.

Назмий маъноси:

Ҳам Худони хоҳлайсан, ҳам паст дунёни,

Бу – хомхаёл, бу – телбалик, йўқ имкони.

Насрий баёни: (Бир вақтнинг ўзида) ҳам Аллоҳни, ҳам пасткаш дунёни исташинг – хомхаёлдир, амри маҳол ишдир, жинниликдир.

Иккинчи сабаб. Дунё бир беқарор ва фоний саройдир. Румий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Атласи умрат ба миқрози шуҳур,

Пора-пора кард хайёти ғурур.

Назмий маъноси:

Атласи умринг ғурур чеварлари

Ойлари қайчиси-ла қийди бари.

Насрий баёни: Ғурур чевари умринг атласини ой-у кунлар қайчиси билан парча-парча қилиб ташлади.

Дунё мусофирхонага ўхшайди. Мусофир одам бир шаҳардан келиб, иккинчи шаҳарга кетганидек, ҳар бир киши онасининг қорнидан бу ерга келади-ю, ернинг қорнига кетади. Шунинг учун дунёни дўст тутиш, унга кўнгил қўйиш аҳмоқликдир. Аҳмоқлик эса раҳматдан бебаҳра қолишнинг сабабларидан биридир. Хожа ҳам қуллари орасида ақллисига эътибор қаратади, аҳмоғини эса назаридан четда қолдиради.

Учинчи сабаб. Дунё зоҳиран яхши ва гўзал бўлиб кўринса-да, Аллоҳнинг наздида ниҳоятда ёмон ва хунук, қадрсиздир. Ёмон нарсага илтифот қилган кишидан эса Аллоҳ Ўзининг энг улуғ неъмати бўлмиш раҳматини тўсиб қўяди. Бунинг мисоли шуки, султон мол-давлати кўплигидан бир ҳожатхонани дуру марваридлар билан безаб қўйса, аслида ҳамма жирканадиган, бадбўй жой бўлса ҳам, ташқи кўринишдан чиройли бўлиб қолади. Кимда-ким мана шу ҳожатхонага маҳлиё бўлиб, султоннинг ичу таши гўзал бўлган саройи билан иши бўлмаса, унга кўнгил қўймаса, балки ўтирса ҳам, турса ҳам ўша ҳожатхона ҳақида гапираверса, султон унга илтифот қиладими?

Тўртинчи сабаб. Аллоҳ таоло бизни дунёнинг зикри учун эмас, Ўзининг ибодати учун яратган.

Иккинчи ўтириш. Фақат кулги, ҳазил-ҳузул бўладиган ўтириш. Бу ўтириш эгаларининг Аллоҳ раҳматидан маҳрумлигига ҳам бир неча сабаб бор.

Биринчи сабаб. Кўп кулиш ғафлатга сабабдир. Аллоҳдан ғофил бўлган кишига эса Аллоҳ таолонинг раҳмати тегмайди.

Иккинчи сабаб. Кўп ва ноўрин кулги сабабли одамнинг қалби тошдек қотиб кетади. Бунга тажриба ҳам гувоҳ. Шунинг учун уларга насиҳат таъсир қилмайди, табиатлари тавбага мойил бўлмайди, уларга ҳеч йиғи келмайди, жаҳаннам зикр этилганда қалблари қўрқмайди, бировнинг вафот этганини эшитсалар ҳам, диллари эзилмайди. Аллоҳ таоло қалби қаттиқликни жуда ёмон кўради, шунинг учун кофирларнинг ҳолатини баён қилганда уларнинг қалби қаттиқлигини зикр қилади. Шу сабабли фақат кулги бўладиган мажлисдан Аллоҳнинг раҳмати кўтарилиб кетади.

Ҳикоя. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен фақат бир ой рўза тутаман, ундан ортиқ тутмайман. Фақат беш вақт намоз ўқийман, ундан ортиқ ўқимайман. Менинг молимда Аллоҳ учун садақа ҳам, ҳаж ҳам, татаввуъ (нафл садақа) ҳам йўқ, яъни буларни адо қила олмайдиган фақирман. Мен ўлсам қаерда бўламан?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: «Жаннатда мен билан», дедилар. У одам таажжубланиб, «Сиз биланми?!» деди. Шундай у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, мен билан бўласан, башарти қалбингни икки нарсадан – ғил ва ҳасаддан, тилингни икки нарсадан – ғийбат ва ёлғондан, кўзингни икки нарсадан – Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан ва мусулмонга паст назар билан қарашдан сақласанг, мен билан жаннатга кирасан», дедилар.[1]


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этаманhellip,Бақара сураси, 15 оят.Аллоҳ таолонинг дини шарафланган жой ва маконда осойишталик, хотиржамлик ҳукм суради. Муҳаббат давоми...

5354 14:34 / 12.08.2017
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий Меъзонул иътидолrdquo китобида инсоннинг ёмон хулқлари тарбия орқали гўзал ахлоққа айланиши ҳамда ҳеч бир инсон ўзгартириб бўлмайдиган давоми...

6957 17:13 / 21.08.2017
Ағёрлардан фориғ бўлишни кутма Чунки бу У Зот сени қоим қилиб қўйган нарсанинг муроқабасидан сени кесиб қўяди. ndash .Ағёр, .ғияр,нинг жами бўлиб, Аллоҳ таолодан ўзга давоми...

4419 06:51 / 28.11.2017
У Зотдан талаб қилишинг Унга туҳмат қилишингдир. Уни талаб қилишинг сени Ундан ғойиблигингдир. Ундан ўзгани талаб қилишинг Ундан ҳаё қилишинг озлигидир. Ундан давоми...

4614 15:42 / 29.09.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021