1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳаёт менга шундай таълим берди (3-қисм)

14:41 / 12.04.2018 4982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонга назар солиш

Аллоҳнинг Китобига доимий назар солишдан-да фойдали бўлган ақл ва руҳга озуқа бўладиган, жисмни муҳофаза қиладиган ва саодатга кафил бўлувчи бирор нарсани кўрмадим.

Фарзандларимиз оналари

Аллоҳим, фарзандларимиз учун солиҳа, оқила оналарни насиб эт. Чунки она ўғлини ёки ҳақиқий эркак, ёки ёвуз, ёхуд ғофил инсонлар қилиб тарбиялайди.

Мўмин ва кофир

Ҳар бир мўминда набийнинг фитратидан бир шингил бўлади. Ҳар бир кофирда шайтон табиатидан бир кўриниш бўлади.

Хавф-қўрқув

Қўрқув сизни ўзига бўйсундириб қўймасин. Агар шундай бўлса, сиз шайтондан қўрқиб унга ибодат қилувчилар каби бўлиб қоласиз.

Муомала

Роббинг билан хузуъ ва тазарру асосида муоамалада бўл, Унинг душманларига кибр билан муоамла қил, Унинг дўстларига тавозе ва камтарлик ила муомала қил.

Раҳбарликка шошилманг

Раҳбар бўлишга шошилманг, чунки агар унга лойиқ бўлсангиз, замоннинг ўзи сизни муносиб кўради, агар борди-ю лойиқ бўлмасангиз, шарманда бўлмаслигингиз ва нуқсонларингиз кўринмаслиги сиз учун яхшиликдир.

Ақлингиз тўрт ўринда йўқолади

Ақлингиздан тўрт ўринда маҳрум бўласиз: Шайтон нафсу-ҳавонгизни жунбушга келтирганда; аёл ҳиссиётларонгизга мурожаат қилган пайтда; мол-дунё қаттиқ хоҳишингизни қўзғатиб юборганида; тўқлик шаҳватингизни тўлқинлантирганида.

Яхшилик ва ёмонликнинг асли

Дунёда ёмонликнинг асли учтадир: шайтон; аёл ва мол-дунё. Яхшиликнинг ҳам асли учтадир: ақл; аёл ва мол-дунё.

 

Мусулмонларнинг бугунги кундаги ҳолати

Бугунги кунда мусулмонларнинг ҳолати шу даражага етдики, агар Каъба бузиб юборилса, бунинг учун мусулмонлар уч кундан ортиқ шовқин-сурон солмайдилар (афсус!).


“Ҳаёт менга шундай таълим берди”

китобидан Ҳасанбой Эргашов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг энг афзал касби қўл меҳнати билан қиладиган касбидир, агар холис давоми...

5793 14:46 / 11.10.2017
Мактаб даврларини эслаганимизда беихтиёр хаёлимизнинг бир четидан синф доскаси ҳам ўрин олади. У шунчалар кўп ишлатилганидан оқ рангга киргандек эди гўё. Ёки давоми...

7496 17:33 / 04.09.2017
Аллоҳ таоло .Улар мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз,, дерлар.Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана давоми...

9012 05:00 / 01.03.2017
Маълумки, Ислом фақат ақийдадан иборат эмас. Исломда мусулмонлар адо қилиши лозим бўлган таклифлар ва бажариши зарур бўлган аҳкомлар ҳам мавжуд. Бу таклиф ва давоми...

4018 23:17 / 21.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021