1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Саҳоба ҳақида мулоҳазалар

12:00 / 19.04.2018 4114 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада Уммул-Қуро университети қошидаги китоб дўконида Нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда, мен университетда устоз деб ўйлаган бир киши қўлида бир қанча ҳадис китоблари билан олдимизга яқинлашди. У ердан, бу ердан бир нарсаларни гапирди. Лекин мен қанча далил талаб қилсам ҳам, айтган гапларининг исботини келтириб беролмади. Кавсарийни жуда оғир шаклда танқид қилган бу киши, танқид мавзуси бўлган гапларни устознинг асарларидан эмас, Яманий ва Саййид Афғонийдан нақл қилди. Ўзидан бошқасини эшитишга чидай олмайдиган бу киши гапларини исботини келтириб беролмагач: “Мен қандай қилиб Кавсарийнинг қарашларини қабул қилишим мумкин? Ахир у саҳобани ёмонлаган. Абу Ҳанифадан бошқа мужтаҳид олимларни ерга урган”, деди. Ҳақиқатдан ҳам салафийлар иддао қилаётганларидек Кавсарийнинг асарларида шуни қувватловчи ибора кўрганмисиз?

Шайх Муҳаммад Аввома - Аслида бу гап Муаъллимийга тегишли. Кавсарийни худди шу тарзда айблаган. “У Анас ибн Молик ва Абу Ҳанифани заиф деб ҳисоблаган 3 ишончли ровийни жарҳ қилган (олиб ташлаган)”, деган. Олдин ҳам айтганимдек, буларнинг барчаси уйдирма ва бўхтондан бошқа нарса эмас. Шайх Имом Кавсарий вафот этгунларига қадар илм доирасидан ташқари чиқадиган гап айтмаганлар. Инсофли одам юқорида зикр қилинган гаплардан бирортасини тополмайди. Агар шубҳа қилаётганлар бўлса, буни исбот қилишга, саволларига жавоб беришга тайёрман.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Мовароуннаҳрда тасаввуф илмининг ривожланишида Юсуф Ҳамадоний милодий 1048ndash1116 таълимоти катта аҳамиятга эгa бўлган. Бу таълимот асосида тариқат давоми...

1955 15:56 / 16.01.2025
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг давоми...

5358 16:49 / 01.06.2018
Устоз, биласизким, Кавсарийнинг Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди билан ораларида қадим дўстликлари бўлган... Сабрий Афанди Кавсарий каби тингловчиси борлигидан давоми...

4451 19:59 / 23.04.2018
Абдулҳаким қори Матқулов хотиралари Абдулҳаким қори Матқулов ndash 1964 йил 11 сентябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида туғилган. 1986ndash1990 йилларда Имом Бухорий давоми...

3217 17:18 / 17.01.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021