1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қилган дуолари (2-қисм)

19:44 / 26.04.2018 6118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

679. Абу Умомадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Шунда у зот кўп дуо қилдилар. Уни ёдлай олмадик.

«Биз ёд олмаган дуони қилдингиз», дедик.

«Мен сизларга ўшаларнинг ҳаммасини жамлайдиган нарсани айтаман: «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад сўраган нарсани сўраймиз. Биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўраймиз. Аллоҳим! Ёрдам сўралувчи Сенсан. Етказувчи Сенсан. Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир», дедилар».

Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолодан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.

Уламолар: «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини ҳам қўймай паноҳ тиладилар.

680. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», деганларини эшитдим».

Шарҳ: «Дўзахнинг фитнаси»дан мурод, дўзахга тушишга сабаб бўладиган фитнадир.

Бу дуода қиёматга яқин ва охиратга боғлиқ ёмонликлардан паноҳ сўраш бор.

1. «Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».

Аввалроқ айтиб ўтганимиздек, «дажжол» сўзи аслида «кўп алдовчи» деган маънони билдиради. Кўп алдамчилик қилиши учун қиёмат яқин қолганда чиқадиган Дажжол ҳам шу лақабни олган. Унинг тана тузилишида ўзига хос аломатлари бўлади. Бир кўзи теп-текис бўлади. Шунинг учун у «масиҳ» сифати ила сифатланади.

Дажжолга берилган сеҳр, баъзи одамларни ўлдириб, бошқаларини тирилтириш каби нарсалар одамларни алдаб қўйиш хавфи бор. Шунингдек, у ҳақни ботил ила кўмиб ташлаш қобилиятига ҳам эга.

У асли яҳудий одамдир. Мадинаи Мунавварага нисбатан машриқ тарафдан чиқади. У одамлар орасида аҳли салоҳликни ва тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади.

Унинг фитнасига жуда кўп одамлар, хусусан яҳудийлар учади ва унга эргашади.

2. «Дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».

«Дўзахнинг фитнаси» – дўзахга тушишга сабаб бўладиган барча нарсалар ва амаллардир.

Аллоҳ таоло барчамизни Дажжол ва дўзахнинг фитнасидан Ўзи асрасин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда инсон давоми...

4032 19:01 / 16.10.2018
391. Абу Дардодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизларга намоз, рўза ва садақадан ҳам афзалроқ даражани айтиб берайми, дедилар..Ҳа Айтиб беринг, давоми...

6735 20:07 / 04.04.2018
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машshyҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш, бу байрамларда давоми...

6489 12:45 / 14.06.2018
Абу Мижлаздан ривоят қилинади.Муовия Абдуллоҳ ибн Омир ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига чиқди. Ибн Омир ўрнидан турди. Ибн Зубайр ўтираверди. У иккисидан кўра давоми...

5622 22:40 / 14.02.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021