1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачон Қиёмат қоим бўлса...

09:20 / 07.06.2018 3895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон Қиёмат қоим бўлса, Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди», дедилар.

Бошқа ривоятларида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мусулмонлардан иборат бўлган кишилар тоғлар каби гуноҳлар билан келишади. Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини мағфират қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Ҳадисдаги «Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди» каби маъно Абу Ҳурайрадан қилинган ривоятда ҳам келган. У қуйидагичадир: «Ҳар бир кишининг жаннатда ва дўзахда ўрни бордир. Агар мўмин жаннатга кирса, унинг дўзахдаги ўрнига кофир киради. Чунки кофир куфри билан ўша ерга мустаҳиқдир».

Ва яна ҳадисдаги «Қутулишинг учун бўлган фидоингдир» жумласининг маъноси – «Сен дўзахга киришга дучор бўлиб турган эдинг. Бу кофир сенинг жойингга кирди. Ва сен қутулдинг. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни тўлдириш учун бир қанча миқдорни тайин қилган. Қачонки, кофирлар гуноҳ ва куфрлари сабабли дўзахга киришса, гўёки мусулмонлар ўрнига гаров қилиниб киришган бўлади». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquotРамазон кирсада, гуноҳлари кечирилишидан олдин рамазондан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсинquot, дедилар.Имом Термизий ривояти.

3937 07:39 / 16.06.2017
. ,. .5763. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чизиқлар чизиб туриб, .Мана бу инсон, буниси эса ажали. У шундай бўлиб давоми...

3356 07:34 / 18.10.2018
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон давоми...

2939 11:39 / 11.06.2019
. . ,. .89. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бомдод намозини давоми...

3179 08:08 / 08.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021