1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза хурсандчилик манбаи

03:30 / 03.04.2023 4960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзамизни якунлаб, ифторлик қилаётган лаҳзаларимизда Аллоҳ дуоларимизни ижобат этади. Бу –  инсоннинг дунё ва охиратга доир барча сўраши мумкин бўлган хоҳиш-истакларини сўраш имкониятидир. Қақшаган лаблар бир-биридан ажрайди, тил эса Аллоҳ исмини эслай бошлайди. Ташналикдан қуриган ҳалқум ўзини юмшатувчи сув ютумларини аввалдан сеза бошлайди. Оғиз ёпилгандан бери мана ўн икки соатдан кўпроқ вақт ўтди...  

Қачонки осмон сариқ, тўқсариқ ва қизғиш ранглар билан қопланганда, кун ботишининг илк дақиқалари руҳиятимизга тасвирлаб бўлмайдиган хурсандчилик олиб келади. Бу хурсандчилик «ниҳоят кун якунланди» дегандаги эмас, балки сабаби бошқача бўлган хурсандчилик.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу лаҳзаларни шундай тасвирлаганлар:

«Рўзадор мусулмонни икки хурсандчилик бўлади. Бири –у (рўзасини якунлаб, ифторлик билан) оғиз очганида, бошқаси эса – Робби билан учрашганида» (Имом ал-Бухорий).

Пировард мақсад ҳақида фикр юритиш – ўша маррага етишишнинг йўлларидан бири. Олдимизга қўйилган мақсад бизга умумий тасаввурни ёдга солиб туради ва фақат мақсад сари интилишга ёрдам бериб, бу йўлда учрайдиган қийинчиликларни енгиб ўтишга куч беради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ҳадисда Рамазондан кўзланган асосий ва иккиламчи мақсад ҳақида баён қилади. Бу мақсадларга етишишга интилиш Рамазонга тайёрланишнинг комил усулларидан ҳисобланади.

Кундалик, ёки иккиламчи мақсад – бу кунлик рўза якунидаги хурсандчиликка эга бўлиш. Асосий мақсад эса ҳаётимиз сўнгидаги саодат – Аллоҳни рози қилиб, У билан учрашишдир.

Рамазонга тайёргарлик кўриш инсондан тренажер залларида қўшимча соатлар ўтказиш ёки парҳез тутишни талаб қилмайди. У танамиздан кўра кўпроқ руҳият ва қалбимиз билан боғлиқ. Кун охирида хурсандчилик келиши инсонни кундузи муайян тарзда рўза тутишга рағбатлантиради.    

Рўза тутаётиб ёмонлик қилаверган инсон кун охирида жуда кам эҳтимоллик билан ўзини хурсанд сезади. Бу одатда рўза руҳий тарбия деб эмас, балки жисмоний зўриқиш деб қаралганда юз беради.

Агар инсон қалби руҳан соғлом бўлса, кун охирида у гуноҳ ва тавбани ҳис этади. Агар қалбга руҳий саломатлик етмаса, инсон ўзини хурсанд сезиши мумкин, лекин бу кўпроқ шаҳвоний хурсандчилик бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзани ҳеч қанақасига парҳезнинг бирор бир тури деб қарамасликка ундайдилар:

«Агар рўзадор киши ёлғон сўзларни (гапиришдан) сақланмаса, адолатсизлик қилса, Аллоҳ бу рўзадорнинг очлик ва ташналигига муҳтож эмас.» (Имом ал-Бухорий) 

Кун сўнгида ўзини бахтиёр сезиш учун рўзадор кун давомида нималар қилиш керак? Бу саволларга жавоб бериш учун бу бахтиёрликка эришиши сабабларини билиш лозим. Нима учун рўзадор ўзини оғиз очишда хурсанд сезади, бунга (албатта) сабаблар кўп. Қуйида улардан айримларини келтирамиз.  

 

1.Якунлаш

Инсон ўзига юклатилган вазифани адо этганида табиатан хурсандчиликни ҳис этади. Ифторлик вақти келгандаги ҳис ҳам шундай, чунки Аллоҳнинг раҳмати билан инсон ибодатини якунлай олди. Аллоҳ айтадики:

«Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. …» (Наҳл сураси, 53-оят).

 2.Мукофот

Рўза – мукофоти саноқсиз бўлган ибодатдир. Шунинг ўзи саодат учун энг катта сабабдир. Аллоҳ рўза тутганлигимиз учун унинг ажрини шундай таърифлайди:

«Рўзадан бошқа Одам боласининг амали ўзи учундир. У (рўза) – Мен учундир ва унинг ажрини Ўзим бераман.» (Имом ал-БухорийА, Қудсий ҳадис).

3. Саломатлик

Табиийки, инсоннинг саломатлиги унинг саодатли қилади. Рўза куни қалб ва руҳ кучини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, рўза соғлигимиз учун кони фойдалилигини тиббий тадқиқотлар тасдиқлайди. Қалб, руҳ ва тана саломатлигининг муштарак яхшиланиши инсонга бахтиёрлик ҳиссини беради.  

 

4. Дуолар ижобат бўлиши

Рўзамизни якунлаб, ифторлик қилаётган лаҳзаларимизда Аллоҳ дуоларимизни ижобат этади. Бу –  инсоннинг дунё ва охиратга доир барча сўраши мумкин бўлган хоҳиш-истакларини сўраш имкониятидир. Ибн Умар айтадиларки:

«Айтадиларки, ҳар бир мўъмин оғиз очарда сўраган ҳар бир сўраганига жавоб олади. Унинг ижобати бу дунёда бўлади ёки унинг учун охиратига сақланиб қўйилади».

5.Халос бўлиш

Қуёш ботиб, кеч кириши билан инсон дўзах алангасидан холос бўлиш учун яна бир имкониятни қўлга киритганидан хурсанд бўлади, чунки кейинги кеча – унинг учун охирги кеча бўлиши мумкин. Ҳар бир Рамазон кечаси инсонга (гуноҳлардан) холос бўлиш имконини тақдим этади. Жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

«Рамазонда Аллоҳ инсонларни дўзах оловидан озод этади ва бу ҳар кеча содир бўлади».

 

6. Рўзадорнинг ақлий кайфияти

Рўза тутиб, саодатни ўзига мақсад қилган инсон саодатга қараб кетаётганлигини ҳис этади. Саодатни ўйлаб кўрмаган инсон билан рўза тутиб, саодатни мақсад қилган инсон қараши бошқача бўлади. Фаҳмли инсон кун давомида рўзанинг узоқ давом этишига эътироз билдиравермайди, чунки у сабр билан рўзасини якунлай олиш саодатини кутади.

Рўзадор ўзини таомлардан, ичимликлардан ёки жинсий алоқадан маҳрум этилган деб ҳис этмайди, чунки саодат ва чексиз мукофотларни сезиб, олдиндан лаззатланиш бу маҳрумликлар ҳақидаги ўй-хаёллар ўрнини эгаллайди.  Рўзадор кун давомида нимаики муаммога тўқнаш келганидан қатъий назар, у сабр билан ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади ва оғиз очиш олдидан дуо қилиб сўрайди.

Рамазонга тайёрланишнинг энг яхши йўлларидан бири – бу рўзадаги саодатга диққат қилишдир. Аллоҳ Таоло айтади:

«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт».

(Юнус сураси 58-оят).

 

Ихтиёржон Пўлатов таржимаси

 

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангизни бузиб қўйманг.ndash Намозингизни зое қилиш орқали рўзангизни бузманг.ndash Садақа улашмасдан, рўзангизни давоми...

2261 16:00 / 12.04.2023
Доим банд бўлган жисмҚуръон ўқимоқчи бўлишинг билан дўстларинг сенга телефондаги хабарларни ёғдириб ташлайди. Сенинг ишда зарур ишинг чиқиб қолади, энага эса давоми...

4213 17:16 / 08.06.2018
...Рўза тутган киши ўз ихтиёри ила оч қолиб, чанқаб, турли кўнгил хоҳлайдиган нарсалардан вақтинча маҳрум бўлиш билан, ўз ихтиёридан ташқари оч қолиб, чанқаб, дунё давоми...

4106 05:00 / 11.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг давоми...

4536 14:30 / 01.03.2025