1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбaтнинг сaбaблaри вa ундан қутулиш учун муoлaжaлар (11-қисм)

15:17 / 06.06.2018 4302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн биринчи сабаб: мусулмонни хорлаш нияти.

Баъзи ярамас ва бадбахт одамларда мусулмонни хорлаш, унинг биродарлари қошидаги обрўсини камайтириш ва бадном қилишдек жирканч мақсад бўлади.

Муолажа. Шуни билмоқ керакки, баъзиларнинг бу дунёдаги хорлиги охиратдаги иззату обрўсига сабаб бўлади. Кўпинча дунёда хор бўлган киши охиратда азиз бўлади. Ғийбат қилувчининг савоблари ғийбат қилинган кишининг номаи аъмолига ёзилиб, ғийбат қилинганнинг гуноҳлари ғийбат қилувчига юкланганида ҳақиқий маънодаги хор ким эканини ҳамма кўради.

Насиҳат. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бугун одамларнинг обрўси билан оғиз чайқаётганингга ва уларнинг молини ноҳақ еяётганингга қанчалар хурсандсан! Эртага Роббинг адолат тахтига чиқиб, сиёсат билан хитоб қилганида қанчалар қаттиқ ҳасрату надоматга қоласан! Сен ўша пайтда қашшоқ, фақир, ожиз ҳамда хор бўласан. Бирор ҳақни ўз эгасига қайтариб беришга ҳам, узр айтишга ҳам мажол топмайсан. Ўшанда умр бўйи қийналиб қилган яхши амалларинг сендан олиниб, даъвогарларнинг ҳақлари эвазига уларга ўтказилади».

Ўн иккинчи сабаб: ўзини оқламоқчи бўлиш.

Баъзи кишилар кимдир уларни қандайдир айб билан (олдида ёки ортидан) айбласа, ўзини ўша айбдан оқлаш учун нариги кишини ғийбат қилиб, ёмонлайди. Бу ғийбат билан гўё ўзини айбдан покламоқчи бўлади.

Муолажа. Шуни билиш керакки, агар бир киши сенда йўқ айбларни сенга нисбат бераётган бўлса, туҳмат қилган бўлади. Туҳматчига эса Аллоҳ таолонинг Ўзи жазо беради. Борди-ю ўша одам рост айтган бўлса, ундан нима учун хафа бўласан? Ундан хафа бўлиб, уни ҳам ёмонлаш ўрнига айтилган айбни ўзингдан йўқотишга ҳаракат қилсанг, одамлар олдида беайб бўласан.

 

Ўн учинчи сабаб: ўзини хурсанд қилиш, одамларни кулдириш ёки аёлларнинг кўнглини олиш.

Дўстлар мажлиси турли гаплар билан қизиб турганда, нафс уларга қўшилиб хурсанд бўлиб кулишни, одамларнинг айбларини айтиб маза қилишни хоҳлайди. Улар: «Анави одам девона, мана бу маст, фалончи беақл, наригисининг сурати хунук ёки сийрати бузуқ экан», деб одамларни кулдирадилар. Бундай қилиш билан улар ўз мажлисларидан Аллоҳнинг раҳматини узоқлаштирадилар. Ўзини мажбурлаб ўшандай мажлисларга бормаган кишига ҳам: «Фалончи роса тақводор бўлиб қолибди, тўғри жаннатга борар экан», деб таъна тошини отадилар, устидан қаҳқаҳа уриб куладилар. Бу одамлар ўзларига етадиган зарарга хурсанд бўлмоқдалар. Ўзининг зарари учун кулиш эса аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Масалан, қудуққа тушиб кетиш одамларни кулдирса, ақлли одам ҳеч қачон уларни кулдириш учун қудуққа йиқилиб бермайди. Худди шунингдек, агар кун жуда иссиқ бўлиб, одамлар офтобда туриб олган бўлса, ўзига роҳат истаган одам сояга ўтиб туради. Уларни хурсанд қилиш ва улар билан бир хил бўлиш учун ўзига азоб бериб, қуёшнинг иссиғига чиқиб туриб олмайди. Ғийбатнинг ҳам турган-битгани зарар бўлгач, «Одамларга мувофиқ бўламан, уларни хурсанд қиламан» деб, ўзингизга зарар ва азобни юклаб олманг.

 

Ўн тўртинчи сабаб: бошқаларни айбдор қилиб, ўзидан айбни даф қилиш.

Баъзи кишилар «Фалончи одам султон ёки бирор каттароқ одам олдида мени ёмонласа, улар бунинг гапига ишониб, мен ҳақимда ёмон гумонга бориб қолмасин» деб, ўша кишини уларнинг ҳузурида ёмонлаб, ишончсиз кишига айлантириб қўяди.

Муолажа. У киши айбларимизни баён қилгани билан бизнинг динимизга ҳам, дунёмизга ҳам зиён беролмайди деган эътиқодда бўлишимиз керак. Шундай бўлгач, уни ғийбат қилишимизга нима зарурат бор? Ахир у бизни ғийбат қилиб, ўзининг номаи аъмолини қорайтирган, яхшиликларини эса бизга совға қилган бўлади! У бизнинг айбларимизни очиб ошкор қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам унинг айбларини ошкор қилади. Халойиқ олдида уни расво қилади, чунки қонун шуки, Аллоҳ таоло одамларни шарманда қилган кишининг ўзини ҳам айбларини очиб, шарманда қилади.

Эслатма. Ғийбатнинг сабаблари бундан ҳам кўп бўлса-да, ҳозирги кунимизда учраб турадиган аксар сабабларини ёздим, холос. Бошқаларини ёзишда у қадар фойда бўлмагани учун уларни айтиб ўтирмадим.

 

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амал қилувчилар учун мукофот ўлароқ тоатда У Зот уларнинг қалбларида очган нарса ва уларга эриштирган Ўзининг унсу улфати кифоядир.Аввалги ўтган ҳикматнинг давоми...

4269 10:19 / 04.12.2017
Умрингдан ўтганининг эвази йўқдир. Ундан сен учун ҳосил бўлган нарсанинг баҳоси йўқдир.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг ушбу ҳикматида банда давоми...

6173 18:52 / 05.08.2017
Сатр икки қисмдир маъсиятдан сатр қилиш вамаъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини давоми...

4173 17:29 / 15.04.2018
1. Зоҳидлик Аллоҳ таолога тугал таваккулнинг намунасидир.2. Зоҳидлик қалбда қаноатни ўстиради.3. Зоҳидлик мусулмонни вақтинчалик лаззатлардан доимий неъматлар давоми...

4048 12:18 / 19.03.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021