1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Белни боғлаш мавсуми

17:08 / 08.06.2018 4434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мана, Рамазон  ойининг раҳмат, мағфират даҳаларидан ўтиб, дўзахдан озод бўлиш даҳаси бўлмиш учинчи ўн кунлиги ҳам кириб келди. Шунинг учун аввало ўзимизга, сўнгра сиз азизларга бир эслатма қилишга жазм этдик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатий кунларда ҳам кўп ибодат қилувчи зот эдилар: кўп намоз ўқирдилар, кўп Қуръон ўқирдилар, кўп зикр, тафаккур ва дуо қилар эдилар. Рамазон ойида эса айниқса. Барча гўзал ахлоқларни ўзида жамлаган зот бу ойда хайрли амалларни чандон кўпайтирар эдилар. Ҳатто Рамазонда сахийликда эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлганлари бизга маълум. Охирги ўн кунликда ҳам ибодатларни янада кўпайтирар эдилар. Хусусан, эътикоф ўтирар эдилар, кечаларни ибодат-ла бедор ўтказар эдилар, аҳилларини ҳам фурсатни ғанимат билишга чақирардилар.

Биз ҳам у зот алайҳиссаломга эргашиб белни маҳкам боғлайдиган мавсум келмоқда. Келинглар, бу кунларда кўпроқ намоз ўқиб, Қуръон ўқиб, зикр қилиб, дуо қилиб, қудратимиз етганча эзгу ишлар қилайлик. Кимда имкон бўлса эътикоф ўтирсин, кимда имкон бўлса хатми Қуръон қилсин, қодир бўлганча хайр-эҳсон қилайлик, бутун умматни дуо қилайлик...

Бу даҳадаги йилнинг энг афзал кечаси бўлмиш Қадр кечасини муносиб ўтказайлик. Маълумки, бу кеча минг ойдан афзалдир. Демак, уни ибодат билан ўтказсак, минг ойда қилинган нафл ибодатдан афзал ибодатни қилган бўламиз. Бу кечани тўртта улфатимиз билан ўтириб зиёфат устида, беҳуда гап-сўзлар билан ўтказиб юбормаслигимиз керак...

Аллоҳ таоло умримизни Рамазон, Қиёматни биз учун ийд қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

3514 09:31 / 11.03.2024
Жонажон диёримизга муборак рамазон ойи кириб келди. Саодат асридан буён мусулмонлар алоҳида аҳамият билан кутиб оладиган ой.Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ давоми...

3987 05:00 / 14.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ давоми...

4567 05:00 / 11.01.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазонда эҳтилом ҳолида фажр топар эди. Шунда, ғусл қилар ва рўза тутар эдилар,.Шарҳ давоми...

5670 05:00 / 11.01.2017