1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй одам боласи

10:54 / 21.06.2018 4902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳларинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечирдим. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича хатолар билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасдан йўлиқсанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди», деганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6288. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. давоми...

1861 09:55 / 10.12.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна давоми...

3202 09:13 / 28.02.2024
Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбдуллоҳ оталари Каъб ибн Моликнинг кўзлари ожиз бўлиб қолганда етаклаб юрардилар. Каъб ибн Молик давоми...

5815 05:05 / 15.11.2017
. ,. .17. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен умматим давоми...

3705 10:30 / 02.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021