1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Бакрга буюринглар, одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб берсин

10:40 / 04.07.2018 3652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари кучайганда «Намозга чиқинг», дейилди. У зот: «Абу Бакрга буюринглар, одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб берсин», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Отам Абу Бакр кўнгли бўш кишилар. Агар Қуръон ўқисалар, йиғи устун келади», дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга буюринглар, (одамларга имом бўлиб) намоз ўқиб берсин», дедилар.

Бошқа ривоятда: «Оиша розияллоҳу анҳо: «Отам Абу Бакр агар сизнинг ўрнингизда имом бўлиб турсалар, йиғилари сабаб одамларга эшиттира олмайдилар», дедилар», дейилган.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара давоми...

8511 11:15 / 02.02.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намозда турганларидан оёқлари шишиб кетарди. .Эй Аллоҳнинг расули Аллоҳ сизни давоми...

3705 21:13 / 29.01.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан бирингизга зарар етганида, ўлимни орзу қилмасин. Агар орзу қилиш чорасиз давоми...

3350 12:35 / 25.11.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquotАлбатта бу ой сизларга келди. Унда минг ойдан яхши бўлган қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларни давоми...

3937 18:06 / 18.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021