1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди

10:40 / 07.07.2018 3880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Авф Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун юбордилар. Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод ўқиш учун келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан) чиққач, у зотнинг олдиларига келиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб, табассум қилдилар. Сўнг: «Абу Убайданинг бирон нарса олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. Улар: «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Шодланинг ва сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинг! Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми, дедилар. Мен .Ҳа,, дедим. Ибн Аббос давоми...

3947 12:25 / 20.11.2017
Ағар ибн Ясар алМузаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилиб истиғфор айтинглар. Чунки мен давоми...

3987 08:40 / 15.10.2017
. ,. . Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни давоми...

4593 09:52 / 18.03.2019
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлардингиз,, давоми...

2305 11:55 / 25.06.2019
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021