1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга cодиқ Муҳаммад Содиқ» китоби нашрдан чиқди

06:36 / 11.07.2018 4915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва сувратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тузувчи: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  cодиқ Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-5110-2-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Мундарижа

Сўзбоши
Аср алломаси
Ҳазрат билан ҳамнафаслик  
Дин қайғусида ўтган умр  
Устозлар устози  
Менинг хотираларим  
Муфтийлар мураббийи  
Аллоҳ берган бахт  
Ниятлари пок эди
Қатрада қуёш
«Барчамизнинг отамиз эдилар...»
Хотирдан ўчмас лаҳзалар
Унутилмас насиҳатлар
Фидойилик тимсоли
Иймоннинг вазни  
Устоз билан ёнма-ён  
«Олтин силсила»нинг ибтидоси
Ирфон мадрасаси мударриси  
Сўнгги учрашув
Дуонинг ижобати
Замондошлик саодати
Ихлосу илму амал  
Одамийлик сабоғи  
Яхшиларнинг яхшиси  
Гўзал ўрнак  
Қалбдаги ўчмас из  
Чорак асрлик қадрдонлик  
Онажоним, волидаи меҳрибоним...  
Эътироф  
Мухлислар наздида  
Марсия  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Амаллар ниятга боғлиқдир, деб номланган китоблари.МУҚАДДИМАДАНБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

2591 12:23 / 25.12.2020
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот, деб номланган 8жузи. Исломнинг беш рукнидан учинчиси давоми...

2434 12:15 / 09.12.2020
Кифоя 1жузШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Кифоя, деб номланган уч жилдлик мужалладларининг биринчи жилди қайта нашр этилди. Ушбу 3 жилдлик давоми...

10215 05:00 / 02.02.2015
Мўминнинг меърожи муфассал намоз китоби сотувга чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз давоми...

6188 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021