1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китоби нашрдан чиқди

10:52 / 16.07.2018 15648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари»

(бошловчилар учун савол-жавоб услубида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Қуръонни тартил билан тиловат қил», деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.

Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам ­китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх ­Муҳаммад ­Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз. 

Таржимон

Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Номи: «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-5111-1-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotОлтин силсилаquot китобининг 1жузи сотувга чиқдиИслом.уз портали .Олтин силсила, туркумининг илк жузи сотувга чиққанини мамнуният билан маълум қилади.Аввал хабар давоми...

7142 05:00 / 02.02.2015
quotБахтиёр оилаquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари қайта нашрдан чиқди. Китоб давоми...

4758 05:00 / 02.02.2015
Ҳадис ва ҳаёт 29Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Тафсир давоми, Туш ва масаллар, деб номланган 29жузи давоми...

7695 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг нажоти муфассал закот китоби,.Сўз боши Ислом динининг беш рукнидан учинчиси бўлмиш давоми...

1893 17:49 / 14.09.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021